ВАМЕЛАН
ТАРКИБИ:
Валериананинг экстракти 125 мг,
Қалампир ялпизнинг экстракти 25 мг,
Лимонўтнинг экстракти 25 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Юқори нерв қўзғатувчанлигида;
- Нерв зўриқишида;
- Асабийликда;
- Хавотирлик, тушкунлик ҳиссида;
- Уйқуни бузилиши ва уйқусизликда.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Катталарга ва 12 ёшдаги ва ундан катта болаларга одатда 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади.
Уйқусизликда препаратнинг дозаси 1-2 капсулани ташкил этади - уйқудан бир-икки соат олдин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Вамелан капсулалар № 30.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Вамелан – седатив таъсирга эга мажмуавий фитопрепарат. Унинг таркибига учта компонент - доривор ўсимликларнинг экстрактлари киради: валериана, қалампир ялпиз ва лимонўт. Валериана экстракти седатив хусусиятларга эга, руҳий чарчоқлик ва неврастения учун хос бўлган зўриқиш ва асабийликни камайтиради. Уйқусизликда меъёрий уйқуни тиклайди. Спазмолитик таъсир кўрсатади. Қалампир ялпиз экстракти меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади, шунингдек сафро ҳайдовчи ва карминатив таъсирга эга, енгил уйқусизликда самарали. Лимонўт экстракти, эфир мойлари мавжудлиги туфайли ўзининг ёқимли специфик ҳиди ва таъмига эга. Лимонўтнинг эфир мойлари оғриқни ва тиришишларни олади. Бу сифати туфайли лимонўт санчиқларда спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида кенг қўлланади. Лимонўтнинг эфир мойлари шунингдек тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, неврастенияси бўлган беморларда кўпинча пасайган иштаҳани кўтаради.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; 12 ёшгача бўлган болалар.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, толсизлик. Узоқ муддат қўлланганида қабзият.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Бир вақтда қўлланганда Вамелан марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир этувчи препаратларнинг таъсирини кучайтирувчи.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Вамелан препаратининг қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди. Препарат уйқунинг бузилишини ва нерв қўзғалувчанлигининг енгил шаклларида қўлланилади.