МЕДРОЛГИН
ТАРКИБИ:
Кеторолака трометамин 30 мг
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- турли генезли ўртача ва кучли жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан операциядан кейинги даврдаги, онкологик касаликлардаги оғриқлар).
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Мушак ичига ва вена ичига юбориш учун эритма.
Катталардаги ўртача оғриқ ва ўткир оғриқни бартараф қилиш учун Медролгинни тавсия қилинган дозаси мушак ичига ёки вена ичига юбориш мувофиқ равишда ҳар 6 соатда 60 ва 30 мг ни ташкил қилади,. Максимал суткалик доза 120 мг дан ошмаслиги керак.
Тана вазни 50 кг дан камроқ ёки 65 ёшдан ошган ёки кучсиз ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга 30 мг кеторолак тромитаминини мушак ичига ёки 15 мг кеторолак трометаминини вена ичига бир марта юбориш керак.
Максимал суткалик доза 60 мг дан ошмаслиги керак.
Даволашнинг максимал давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Медролгинампулалар № 5 1 мл дан.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Медролгинностероид ялиғланишга қарши восита бўлиб, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи фаолликка эга. Таъсир механизми асосан периферик тўқималарда ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ферментлариннг фаоллигини носелектив сусайтириши билан боғлиқ, бунинг оқибатида оғриқ сезувчанлиги, терморегуляцияни ва яллиғланишнинг модуляторлари-простагландинларнинг биосинтезини тормозланиши юз беради. Кеторолак трометаминининг биологик фаоллиги S-шакли билан боғлиқ. Кеторолак трометамин опиод рецепторларга таъсир қилмайди, нафасни сусайтирмайди, дорига қарамликни чақирмайди, седатив ва анксолитик таъсирга эга эмас. Оғриқни қолдирувчи самарасининг кучи бўйича морфин билан солиштирарли, бошқа НЯҚВ дан аҳамиятли юқори. Кеторолакнинг максимал оғриқни қолдирувчи самарасига 2-3 соат давомида эришилади. Анальгезиянинг давомийлиги 4-6 соатни ташкил қилади. Кеторолак оғриқни қолдирувчи дозасида, шунингдек яллиғланишга қарши таъсир ҳам кўрсатади. Сmax плазмада 1-3 мин давомида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 99% ни ташкил қилади. рН ни физиологик қийматларида кеторолак трометамин диссоциацияланган шаклда бўлади. Юборилган дозанинг 50% дан кўпроғи жигарда фармакологик фаол бўлмаган метаболитларининг ҳосил бўлиши билан метаболланади. Асосий метаболитлари глюкуронидлар ва п-гидроксикеторолак ҳисобланади. Кеторолак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан (91%) ва камроқ даражада ахлат билан чиқарилади (6%). Буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларда яримчиқарилиш даври ўртача 5,3 соатни ташкил қилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Кеторолак ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик; зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, пептик яра, анамнездаги меъда-ичакдан қон кетишлари; ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш оқибатидаги бронхиал астма, ринит, ангионевротик шиш ёки эшакеми; анамнездаги бронхиал астма; оператив аралашувлардан олдинги ва аралашув вақтидаги давр; оғир юрак етишмовчилиги; ҳомиладорлик, тўлғоқ, туғруқлар ва эмизиш даври; 16 ёшгача бўлган болалар.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Пептик яра, перфорация ёки меъда-ичак қон кетиши, баъзида фатал (айниқса кекса ёшли одамларда), кўнгил айниши, диспепсия, меъда-ичак оғриғи, қоринда дискомфорт ҳисси, қонли қусиш, гастрит, эзофагит, диарея, кекириш, қабзият, метеоризм, меъдани тўлиб кетиши ҳисси, мелена, ректал қон кетиши, ярали стоматит, қон қуюлиши, панкреатит, колит ва Крон касаллигини зўрайиши.
БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) (циклооксигеназанинг селектив ингибиторларини ҳам қўшиб), ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда даволаш, ножўя самараларнинг ривожланишини юқори хавфи туфайли мумкин эмас. Кеторолак трометаминни перорал антикоагулянтлар, антиагрегантлар, тизимли қўллаш учун гепарин, тромболитик воситалар билан бирга қабул қилиш қон кетиши хавфини оширади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Ножўя самаралари эхтимолини, симптомларни йўқотиш учун керак бўлган энг қисқа вақт оралиғи давомида, энг кам самарали дозани қўллаш билан камайтириш мумкин. Катта пациентларда кеторолак трометаминни мажмуавий мушак ичига ва перорал қўллаш 5 кундан ошмаслиги керак.