АРТРОКОЛ
ТАРКИБИ:
Кетопрофен | 100 мг 1 ампулада |
2,5 г 100 г гельда | |
100 мг 1 суппозиторийда |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (подагранинг зўрайишидаги бўғим синдроми, ревматоид артрит, псориазтик артрит, анкилозловчи спондилоартрит, турли локализацияли остеоартроз, остеохондроз, боғламлар ва пайларнинг яллиғланиши, бурсит, ишиас, люмбаго);
- ревматик ва норевматик миалгиялар;
- юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг посттравматик яллиғланиш (асоратланмаган жароҳатларни симптоматик даволаш, шу жумладан спортдаги, чиқишлар, боғламлар ва пайларнинг чўзилиши ва узилиши, лат ейишлар, посттравматик оғриқлар);
- веналарнинг яллиғланиш касалликларида (флебит, перифлебит), лимфа томирлари ва лимфа тугунларининг яллиғланиш касалликларида (лимфангит, юзаки лимфаденит) мажмуавий даволаш таркибида;
- Оғриқ синдроми (шу жумладан операциядан кейинги ва посттравматик оғриқлар, альгодисминорея, ўсмаларнинг метастазаларидаги оғриқлар).
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Артрокол раствор мушак ичига юбориш учун ишлатилади. Препарат 2 мл дан суткада 1-2 марта юборилади. Максимал суткалик доза 300 мг дан ошмаслиги керак. Қўллашнинг давомийлиги бир неча кунни ташкил қилади.
Артрокол-гель сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Гелнинг кўп бўлмаган миқдорини (3-5 см узунликдаги устунча) оғриқли ёки яллиғланган соҳаларга суткада 2-3 марта суртиш керак, бир неча минут давомида ишқалаб терига сингдирилади. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор маслаҳатисиз 7 кундан ошмаслиги керак.
Артрокол суппозиторийларни ректал қўллаш учун мўлжалланган.
Катталарга 1 суппозиторийдан кунига 1-2 марта буюрилади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Артрокол ампулалар №5 2 мл дан.
Артрокол 2,5 % гель 45 г.
Артрокол ректал суппозиторийлар №10.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Артрокол – ностероид яллиғланишга қарши восита, пропион кислотасининг ҳосиласи. Оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 фаоллигини сусайиши ва яллиғланиш, оғриқ ва иситманинг патогенезида муҳим роль ўйнайдиган простогландинлар биосинтезини камайиши билан боғлиқ. Биокираолиши 90% ни ташкил қилади. Қондаги Сmax 30 минут давомида эришилади. Оқсиллар билан, асосан альбуминлар билан боғланиш даражаси-90%. T1\2 -2 соат. Кетопрофен гематоэнцефалик тўсиқ орқали, синовиал суюқлигига тез ўтади. Синовиал суюқлигидаги кетопрофеннинг концентрацияси, қондагига қараганда пастроқ, лекин у ерда узоқроқ вақт бўлади, бу препаратнинг давомийроқ таъсирини белгилайди. Организмдан асосан сийдик билан чиқарилади. 1% ахлат билан чиқарилади. Кетопрофеннинг гель шаклида биокираолишлиги тахминан 5% ташкил қилади, бу эса уни тизимли самараларининг бўлмаслиги ва организмга таъсирини маҳаллий характерга эгалигини белгилайди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Кетопрофен, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанлик; 18 ёшгача бўлган болалар; гель учун: тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши; 12 ёшгача болалар; ҳомиладорликнинг III уч ойлиги; лактация даври.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм кузатилиши мумкин; транзитор дизурия, тери тошмаси.
БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Гепарин, тиклопидин, кортикостероидлар, перорал диабетга қарши воситалар ва алкоголь самарасини кучайтиради, спиринолактон, периферик вазодилятаторлар - сусайтиради. Метотрексатнинг токсиклигини оширади. Гель маҳаллий қўлланганидан кейин қон зардобидаги концентрацияси кам бўлганлиги сабабли ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Мушак ичига юборишни шифокор назорати остида ўтказиш керак. Препаратни узоқ муддат қўллашга фақат стационар шароитда рухсат берилади. Гелни экзема ёки акне каби терининг патологик ўзгаришлари бўлган соҳаларига ёки очиқ жароҳатлар ёки терининг инфекцияланган соҳаларига қўйиш мумкин эмас.Гелни кўзга ёки шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.