ЦЕФАМЕД

ТАРКИБИ:
Цефтриаксон      1,0 г
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Юқори ва пастки нафас йўлларининг инфекциялари;
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари;
- Қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари;
- Суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
- Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
- Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (шу жумладан пиелоневрит);   - Жинсий йўллар орқали юқадиган инфекциялар (шу жумладан гонорея);   
- Инфекцияланган жароҳатлар ва куйишлар;
- Менингиал пардаларнинг яллиғланиши;
- Сепсис;
- Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Катталар ва 12 ёшли болалар учун Цефамедни 1-2 г дан суткада 1 марта қўлланади.
Бактериал менингитда: 100 мг/кг тана вазнига бошланғич дозада суткада 1 марта буюрилади. Максимал суткалик доза - 4 г. Қўзғатувчиси идентификация қилингандан сўнг дозани камайтириш мукин.
Сийдик йўлларининг қуйи бўлимларининг асоратланмаган гонококкли инфекциясини даволашда: Цефамедни тавсия этиладиган дозаси мушак ичига бир марта 250 мг ни ташкил этади. 
Сийдик йўлларининг қуйи ва юқори бўлимлари, шунингдек кичик чаноқ аъзоларининг асоратланган гонококкли инфекцияларини даволаш:  Цефамед мушак ичига 1,0 г дан ҳар 24 соатда юборилади.
Буйрак фаолияти бузилган беморларда, Цефамеднинг дозаси суткада 2 г дан оширилмаслиги керак.
Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун: Цефамедни операциядан 30-90 минут олдин, 1 марта 1-2 г дан юбориш тавсия қилинади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Цефамед №1 эритувчи билан. 
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Цефамед кенг антимикроб таъсир доирасига эга учинчи авлод, цефалоспоринлар қатори антибиотикидир. Бактерияларнинг хужайра мембранаси синтезини сусайтириб, бактерицид таъсир кўрсатади. кўпчилик грамманфий, кўпчилик граммусбат қўзғатувчилар ва айрим  анаэробларга нисбатан фаол. Бактериялар ишлаб чиқарадиган бета  - лактамазалар таъсирига чидамли.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Цефалоспоринлар ва пенициллинларга бўлган юқори сезувчанлиги. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Цефамед кўпчилик ҳолларда яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлари, одатда қайтувчи ва препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Халқали диуректиклар билан бир вақтда қўлланганида (масалан, фуросемид) буйраклар фаолиятининг бузилиши кузатилмайди. Цефамед ва аминогликозидлар грамманфий бактерияларга нисбатан синергизмга эга.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Бошқа цефалоспоринлар қўлланганидаги каби, Цефамед препарати билан даволашда, анафилактик реакциялар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат узоқ ишлатилганида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак. Ҳомиладорлик даврида Цефамед препаратини қўллаш фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.