СЕКНИДОКС
ТАРКИБИ:
Секнидазол 1,0 г
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- трихомонадли уретритлар ва вагинитлар (Trichomonas vaginalis чақирган);
- бактериал вагиноз;
- ичак амёбаси (Entamoeba histolytica чақирган);
- жигар амёбаси (Entamoeba histolytica чақирган);
- лямблиоз (Giardia lamblia чақирган).
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Секнидокс ичга, бевосита овқатдан олдин, оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.
Катталар учун:
Трихомонадли уретритлар ва вагинитлар, бактериал вагиноз: 2 таблетка бир марта.
Ичак амёбази:
- ўткир симптоматик амебиаз: 2 таблетка бир марта.
- симптомсиз амёбиаз, шу жумладан ўчоқли ва цист шакли: 3 кун давомида ҳар куни 2 таблеткадан бир қабулда.
Жигар амёбиази: 5 кун давомида ҳар куни 1,5 таблеткадан (1,5 г) бир марталик ёки бўлинган дозалар кўринишида.
Лямблиоз: 30 мг/кг тана вазнига бир марта.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Секнидокс таблеткалар №2.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Секнидокс - микробларга қарши таъсирга эга нитроимидазоллар гуруҳига мансуб протозойларга қарши препарат. Секнидокс бактерицид (граммусбат ва грамманфий анаэроб бактерияларга қарши) ва амебицид (ичакдан ташқари ва ичидаги) таъсир самараси билан характерланади. Секнидокс айниқса Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia га нисбатан фаол. Микроорганизмларнинг хужайраси ичига кириб, секнидазол 5-нитрогуруҳининг қайтарилиши натижасида фаоллашади, шунинг ҳисобига хужайра ДНК си билан ўзаро таъсир қилади. Унинг спиралсимон структурасини бузилиши ва ипларининг парчаланиши, нуклеотид синтезининг ингибирланиши ва хужайранинг ўлими юз беради. Ичга қабул қилинганидан сўнг Секнидокс меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 80% ни ташкил қилади. Секнидокс ГЭТ орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Секнидазолнинг яримчиқарилиш даври тахминан 25 соатга тенг, бу препаратни қабул қилиш схемасини соддалаштириш, пациент учун уни қулайроқ қилишга имкон беради.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Секнидазолга ва имидазолнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик; МНТнинг органик касалликлари, ҳомиладорлик ва лактация даври.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Секнидокс осон ўзлаштирилади, лекин ножўя таъсирлари намоён бўлиши мумкин: овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кўнгил айниши, меъда соҳасида оғриқ, оғизда «металл» таъми, глоссит, стоматит.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Секнидокс бир вақтда қўлланганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Секнидоксни дисульфирам билан бирга қабул қилиш параноидал реакциялар ва психозларни чақириши мумкин. Алкоголь билан қўшиш дисульфирамга ўхшаш реакцияларнинг симптомларини чақириши мумкин. Амоксициллин билан бирга қўшилганида Helicobacter pylori га нисбатан фаоллиги ошади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Анамнезида қонида дискразияси бўлган беморларга Секнидоксни буюриш мумкин эмас. Препарат билан даволашда қайтар нейтропения пайдо бўлиши мумкин. Лейкоцитларнинг сони даволаш тугаганидан сўнг тикланади. Препарат қабул қилинганида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.