ОРЦИПОЛ

ТАРКИБИ:
Ципрофлоксацин   500 мг
Орнидазол  500 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- кичик чаноқ аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари, шу жумладан аборт ва операциялардан кейинги олдини олиш;
- буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари: сурункали ва ўткир пиелонефрит, цистит, уретрит, простатит, эпидидимит, шу жумладан асоратланган ва қайталанувчи;
- жинсий йўли орқали юқадиган инфекциялар: хламидиоз, микоплазмоз, гонорея, трихомониаз, аралаш инфекциялар (микст-инфекция);
- нафас йўлларининг инфекциялари: ўткир бронхит, сурункали бронхитнинг зўрайиши, пневмония, инфекцияланган бронхоэктазлар, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси;
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: синусит, ташқи ва ўрта отит, мастоидит;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
- суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
- қорин бўшлиғининг инфекциялари; диарея, бактериал ва протозой микроорганизмлар билан чақиртирилган.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Орципол таблеткалар № 10.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Орципол ичга, 1 таблеткадан 2 марта кунига, овқатдан олдин ёки овқатдан 2 соат кейин, чайнамасдан қабул қилинади.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Орципол - антимикроб ва протозойларга қарши мажмуавий препарат бўлиб, фармакологик таъсири, унинг таркибига кирувчи компонентлар: ципрофлоксацин (II авлод фторхинолонларининг ҳосиласи) ва орнидазол (5-нитроимидазолнинг ҳосиласи) нинг хусусиятлари билан боғлиқ. Микроорганизмларга ўсиш ва тинч ҳолатида таъсир қилади. Микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга, қатор граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол. Ципрофлоксацин МИЙ дан тез сўрилади. Биокираолишлиги 70-80%. Орнидазол перорал қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Биокираолишлиги 90%.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Ципрофлоксацин ёки орнидазолга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври; болалар ва 15 ёшгача бўлган ўсмирлар; МНТ ва ўткир неврологик касалликларда.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриғи; бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши; эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитлар сонини ўзгариши; аллергик реакциялар ва фотосезувчанлик.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қабул қилиш, ножўя таъсирлар пайдо бўлишига олиб келади. Орнидазол кумарин қатори перорал антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялайди, бу дозани тегишли равишда тўғрилашни талаб этади. Орнидазол векуроний бромидининг мушакларни бўшаштирувчи таъсирини узайтиради. Ципрофлоксацин ва варфаринни бир вақтда қўллаш, охиргисининг таъсирини кучайтириши мумкин. Антацидлар, ҳамда алюминий, рух, темир ва магний ионларини сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш, ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайишини чақириши мумкин, шунинг учун бу препаратларни буюришлар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб этилади. Кекса ёшдаги пациентларда, бош мия томирларининг атеросклерозида, мияда қон айланишини бузилишида, тутқаноқда, номаълум этиологияли тиришиш синдромида эҳтиёткорлик билан қўлланади.