МЕРКАЦИН

ТАРКИБИ:
Амикацина сульфат     500 мг/2 мл
  100 мг/2 мл
                                      
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- сийдик йўлларининг тез-тез қайталанувчи инфекциялари;
- қорин бўшлиғининг инфекциялари;
- септик эндокардит;
- сепсис;
- МНТ инфекцииялари;
- юқори нафас йўлларининг инфекциялари;
- тери ва  юмшоқ тўқималарнинг йирингли инфекциялари;
- ўт-сафро чақирувчи йўлларнинг инфекциялари;
- суяклар ва  бўғимларнинг инфекциялари;
- жароҳат инфекцияси ва операциядан кейинги инфекциялар.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА  ДОЗАЛАРИ:
Катталар ва ўсмирларга 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида буюрилади.
Максимал доза – суткада 15 мг/кг гача, лекин суткада 1,5г дан кўп эмас.
Янги туғилган чақалокларга  бошланғич доза - 10 мг/кг, сўнгра 7,5 мг/кг дан хар 12 соат 7-10 кун давомида.
Чала туғилган чақалоқларга - 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда.
Нафас йўлларининг инфекциялари, бактериемия, септицемия, сийдик йўлларининг инфекцион касалликлари, интра-абдоминал инфекциялар ва фебрил нейтропенияда  катталар учун 15 мг/кг кунига 1 марта, вена ичига, 4 ҳафталикдан ошган чақалоқларга– 20 мг/кг буюрилади. .
Сийдик йўлларининг бактериал  инфекцияларида (асоратланмаган) - 250 мг дан ҳар 12 соатда; гемодиализ сеансидан сўнг қўшимча доза - 3-5 мг/кг буюрилиши мумкин.
Куйган беморларга ҳар 4-6 соатда 5-7,5 мг/кг доза талаб этилиши мумкин, чунки бу беморларда  T1/2  қисқароқ бўлади.
Препаратни вена ичига юбориш 2 минут давомида ёки оқимли 30-60 минут давомида томчилаб (янги туғилган чакалоқларда 1-2 соат) бўлиши мумкин.
Даволаниш муддати  вена ичига юборилганида - 3-7 кун, мушак ичига юборилганида - 7-10 кун.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Меркацин флаконда №1.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:  
Аминогликозидлар гуруҳи антибиотиги. Кенг таъсир доирали ярим синтетик антибиотик, бактерицид таъсир кўрсатади.
Меркацин грамманфий микроорганизмлар Klebsiella, Pseudomonas, E.Coli, Proteus, Enterobacter Serratia, Shigella, Salmonella, Providencia, Mima-Herelea, Citobacter freundii (шу жумладан,  канамицин, гентамицин, тобрамицинларга резистент штаммлар) га нисбатан, шунинггдек, баъзи граммусбат микроорганизмлар  Staphylococcusга нисбатан ва Streptococcusнинг айрим штаммларига нисбатан юқори фаолликка эга. Бензилпенициллин билан бир вақтда қўлланганида Enterococcus faecalis штаммларига нисбатан синергизм намоён этади. Амикацин бошқа аминогликозидларни фаолсизлантирувчи ферментлар таъсирида ўз фаоллигини йўқотмайди, ва тобрамицин, гентамицин ва нетилмицинга турғун Pseudomonas aeruginosa штаммларига нисбатан фаоллигини сақлаб қолади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:  
Препарат компонентларига, шунингдек бошқа аминогликозид гуруҳи препаратларига юқори сезувчанликда, буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, эшитиш нервининг невритида, ҳомиладорликда.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Бош оғриғи,  уйқучанлик, нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилиши; анемия, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения; кўнгил айниши, қусиш; олигурия, протеинурия, микрогематурия; ототоксиклик,  вестибуляр аппаратга заҳарли таъсири; тери тошмаси, қичишиш.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Меркацин карбенициллин, бензилпенициллин, цефалоспорин билан синергизм намоён этади (оғир сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда  бета-лактам антибиотиклар билан бирга қўллаганда аминогликозидлар самарасини пасайтириши мумкин). Меркацин амфотерицин В, ванкомицин, метоксифлуран, энфлуран, НЯҚВ, рентгеноконтраст воситалар, цефалотин, циклоспорин, цисплатин, полимиксинлар, налидик кислотаси билан бир вақтда қўлланганида нефротоксик таъсири ривожланиши мумкин. Кураресимон препаратларнинг миорелаксирловчи таъсирини кучайтиради.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Меркацин қабул қилувчи беморлар аминогликозидларнинг ототоксиклигини ва нефротоксиклигини ҳисобга олган ҳолда, қатъий шифокор назорати остида бўлишлари лозим. Препаратни 14 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бу муддатдан ортиқ қўллашда унинг хавфсизлиги аниқланмаган. Ототоксиклик ёки нефротоксиклик белгилари пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ёки унинг дозасини мувофиқлаштириш лозим. Меркацинни ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўллаш фақат ҳаётий кўрсаткичлар мавжуд бўлган ҳоллардагина мумкин.