КЛАВОМЕД

ТАРКИБИ:
Амоксициллин/клавулон кислотаси    156,25 мг (125 мг/31,25 мг) 5 мл суспензияда
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали синусит, ўткир ва сурункали ўрта отит, тонзиллофарингит, ўткир ва сурункали бронхит ва пневмония);
- Сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари (шу жумладан цистит, уретрит, пиелонефрит);
- Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларини (шу жумладан сурункали остеомиелит);
- Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (жарохат инфекцияси, флегмона);
- Ўт-сафро чиқариш йўлларининг инфекциялари (холецистит, холангит);
- Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (гонорея, шанкроид);
- Одонтоген инфекциялари;
- Жаррохлик аралашувларида инфекцияни олдини олиш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Ичга.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга:
Янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликкача бўлган болалар учун стандарт доза кг тана вазнига суткада 30 мг, амоксициллинни 2 қабулга бўлинган ташкил қилади.
 
Боланинг  ёши ва тана вазни
156,25 мг/5мл
Болалар 10-12 ёш тана вазни 29-31 кг
15 млдан кунига 3 марта
Болалар 6-9 ёш тана вазни 19-28 кг
10 млдан кунига 3 марта
Болалар 1-5 ёш тана вазни 10-18 кг
5 млдан кунига 3 марта
3 ойликдан- 1ёшгача: тана вазни 5-9 кг
тана вазни 2-4 кг
2,5 млдан кунига 3 марта
2,5 млдан кунига 1-2 марта
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Клавомед супензия тайёрлаш учун кукун 100 мл флаконда.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Клавомед амоксициллин - кенг доирали антибактериал фаолликка эга яримсинтетик пенициллин ва b-лактамазаларнинг қайтмас ингибитори клавулан кислотасининг мажмуасидир.Клавулан кислотаси кўрсатилган ферментлар билан барқарор фаолсизлантирилган комплекс ҳосил қилади ва амоксициллиннинг антибактериал фаоллигини, хам асосий қўзғатувчилар ва копатогенлар, хам шартли патоген микроорганизмлар томонидан b-лактамазаларни ишлаб чиқарилиши оқибатида йўқотишдан ҳимоя қилади. Клавулан кислотасининг ўзи кучсиз антибактериал фаолликка эга. Амоксициллин кенг антибактериал таъсир доирасига эга. Амоксициллинга чидамли штаммларга нисбатан ҳам, b-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммларга нисбатан ҳам фаол. Амоксициллин ва клавулан кислотасининг асосий фармакокинетик параметрлари ўхшаш. Иккала компонент хам ичга қабул қилингандан сўнг яхши сўрилади; овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмайди.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР: 
Сариқлик ёки анамнездаги препаратни қўллаш фонида жигар фаолиятининг бузилиши;
β-лактам антибиотикларга (шу жумладан пенициллинларга ва цефалоспоринларга) юқори сезувчанлик; инфекцион мононуклеоз.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Кўпчилик ҳолларда ножўя таъсирлар кучсиз ифодаланади ва ўткинчидир.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Пробенецид амоксициллиннинг зардобдаги концентрациясини ошириб, чиқарилишини пасайтиради. Аллопуринол билан бирга буюрилиши тери тошмалари (экзантемалар) ни пайдо бўлиши тез-тезлигини оширади. Клавомед айрим ҳолларда протромбин вақтини узайтириши мумкин, шунинг учун антикоагулянтлар ва Клавомедни бир вақтда буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Антибиотикларнинг перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтириши кўрсатилган. Пробенецидамоксициллиннинг зардобдаги концентрациясини ошириб, чиқарилишини пасайтиради.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Аллергик реакциялари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Клавомед билан давомли даволаш вақтида буйраклар, жигар фаолиятини, қон яратилишини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади. Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда Клавомедни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратни ҳомиладорлик вақтида агарда она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўладиган хавфдан устун бўлганида буюриш мумкин. Экспериментал текширишларда препаратнинг тератоген таъсири аниқланмаган.