ЗИРОМИН
ТАРКИБИ:
Азитромицин 500 мг
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Нафас йўлларининг юқори бўлимлари инфекциялари: фарингит /тонзиллит, синусит, ўрта отит.
- Нафас йўлларининг қуйи бўлимларининг инфекциялари: бронхит, сурункали бронхитни зўрайиши, бактериал ва атипик пневмониялар;
- Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: сурункали кучиб юрувчи эритема, сарамас, импетиго, иккиламчи пиодерматозларда;
- Жинсий аъзоларнинг инфекциялари.
- Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар.
- Меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоциалашган касалликлар.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Зироминни овқат қабул қилишдан 1 соат олдин ёки 2 соат овқатдан кейин қабул қилинади.
Катталарга:
- нафас йўлларининг инфекциялари: 500 мг ҳар куни 3 кун давомида.
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: 500 мг ҳар куни 3 кун давомида.
сурункали кучиб юрувчи эритемада: 1 куни 1 кабул учун суткасига 1000 мг, сунгра суткасига 500 мг дан 2 кундан 5 кунгача.
Жинсий йул оркали утувчи инфекцияларда: асоратланмаган уретрит/цервицитда – бир маротаба 1000 мг; Chlamydia trachomatis чакирган узок давом этувчи асоратланган уретрит/цервицитда– кунига 1000 мг 7 кун оралатиб хаммаси булиб 3 марта кабул килиш керак.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоциациялашган касалликларда: кунига 1000мг 3 кун мобайнида антисекретор ва бошка дори воситалари билан кулланилади.
6 ойдан катта болаларга :
10 мг/кг тана вазнига хисобидан 3 кун давомида суткада 1 марта, сўнгра 3 кун давомида суткада 5-10 мг/кг тана вазнига буюрилади.
Сурункали миграцияланувчи эритемада: биринчи кун доза 20 мг/кг тана вазнига ва 2 кундан 5 кунгача 10 мг/кг дан тана вазнига ташкил қилади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Зиромин таблеткалар №3.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Зиромин макролид антибиотикларнинг кичик гуруҳи - азалидларнинг вакилидир, кенг антибактериал таъсир доирасига эга. Рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан боғланиб, азиторомицин нуклеин кислоталарининг синтезига таъсир кўрсатмасдан, микроб ҳужайрасида оқсил синтезини бостиради.
Азитромицин гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади ва тўқималарга киради. Инфекция жойига шунингдек фагоцитлар, полиморфядроли лейкоцитлар ва макрофаглар томонидан ташилади ва у ерда фагоцитозда ажралиб чиқади. Азитромицин плазмадан ҳужайра ва тўқималарга тез сўрилади, фагоцитар ҳужайраларнинг ичига киради ва улар билан яллиғланиш ўчоғига ташилади ва инфекцияланган тўқималарда, препарат қабул қилинганидан сўнг 5-7 кун давомида сақланиб турадиган юқори ва барқарор терапевтик концентрацияларни ҳосил қилади. Т1\2 65-72 соатни ташкил килади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Макролид антибиотикларга, эритромицинга ва азитромицинга юқори сезувчанлик.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Даволишни тўхтатишга олиб келмайдиган вақтинчалик енгил ножуя кўринишлар пайдо бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, кўнгил айнаши, метеоризм, усиш, холестатик сариқлик, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши. Аллергик реакциялар: тери тошмалари, ангионевротик шиш.
БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Зиромин карбамазепин, вальпроат кислотаси, фенитоин, дизопирамид, теофиллин, ксантинлар, перорал гипогликемик воситаларнинг захарли таъсирини оширади. Тетрациклинлар ва хлорамфеникол азитромициннинг таъсирини кучайтиради, линкозаминлар эса-сусайтиради. Препаратни қуллаш қон плазмасида циклосериннинг, билвосита антикоагулянтларнинг, метилпреднизолоннинг, фелодипиннинг концентрациясини оширади.
МАХСУС КУРСАТМАЛАР:
Жигар ва буйраклар фаолиятининг етишмовчилиги бўлган беморларга препарат буюрилганда эхтиёткорликка риоя килиш керак. Хомиладорликда препаратни фақат кутилаётган фойда потенциал хавфтан устун бўлган холдагина қўллаш керак.