ДОРАМИЦИН
ТАРКИБИ:
Спирамицин 3 000 000 ХБ
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Куйи нафас йулларининг касалликлари: уткар касалхонадан ташкари пневмония, шу жумладан нотипик (Legionella pneumophilla,Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia spp.) чақирган; сурункали бронхитнинг зурайиши, уткир бронхит.
- ЛОР аъзоларининг касалликлари: синусит, тонзиллит, отит.
- Остеомиелитлар ва артритлар.
- Терининг инфекциялари: сарамас; иккиламчи инфекцияланган дерматозлар; абсцесслар ва флегмонлар, шу жумладан стоматологиядаги.
- Генитал ва урологик ногонококкли инфекциялар: простатит; уретрит.
- Жинсий йул билан юкадиган касалликлар. Токсоплазмоз.
- Ташхис куйилмасдан олдин 10 кундан куп булмаганда беморлар билан контактда булган шахслар орасида менингококкли менингитни олдини олиш.
- Уткир бугим ревматизмини олдини олиш.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Катталарга:
Дорамициннингсуткали дозаси 6-9млн ХБ ни ташкил килади 2-3 кабулда.
Уткир бронхўпка касалликларда 1,5млн ХБ дан хар 8 соатда буюрилади, огир холатларда дозани 2 мартага ошириш мумкин.
Болаларга:
тана вазни 10кг гача Дорамицин суткада 3,75млн ХБ дозада буюрилади.
тана вазни 10-20кг булган –Дорамициннинг суткалик дозаси 1,5-3млн ХБ 2-4 кабулда.
тана вазни 20кг дан катта булган – Дорамицин суткада 1,5млн ХБ 10кг тана вазнига хисобидан 2-3 кабулда буюрилади.
Менингококкли менингитни олдини олиш учун катталарга препарат 3млн ХБ дан ҳар 12 соатда 5 кун давомида буюрилади.
Буйраклар фаолиятининг бузилишлари булган пациентларга дозаларни узгариши талаб килинмайди.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ:
Дорамицин таблеткалар №10.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Дорамицин-макролидлар гурухи антибиотики. Оксилнинг хужайра ички синтезини бузиб бактериостатик таъсир курсатади. Спирамициннинг сурилиши тез юз беради. Плазмадаги максимал концентрацияси тахминан 3,3мкг/мл ни ташкил килади. Орка мия суюклигига кирмайди. Йулдош тусиги оркали утади. Кукрак сути билан чикарилади. Препарат сулак ва тукималарга яхши киради. Плазма оксиллари билан богланиши 10%. Спирамицин жигарда аникланмаган кимевий структурали фаол метоболитларини хосил килиб биотрансформацияга учрайди. Фаол спирамициннинг буйраклардан чикарилиши юборилган дозанинг тахминан 10% ни ташкил килади. Т1\2 8 соатни ташкил килади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Спирамицинга вапрепаратнинг бошка компонентларига юкори сезувчанлик; жигар фаолиятининг яккол бузилишлари.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Алохида холларда кунгил айниши, кусиш,диарея, терининг аллергик реакциялари пайдо булиши мумкин.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Спирамицинни бир вактда коринчаларнинг титрашини ва липиллашини чакирадиган дори воситалари: аритмага карши ва бошка дори воситалари (бепридил, цизаприд, дифеманил, мизоластин, винкамин, эритромицин) билан куллаш мумкин эмас. Леводопа ва карбидопа мажмуасини сакловчи препаратлар билан бир вактда кулланганида, леводопанинг плазмадаги даражасини пасайиши кузатилган.
МАХСУС КУРСАТМАЛАР:
Жигар фаолиятининг бузилишлари булган пациентларда препаратни куллаш даврида жигар фаолиятининг курсаткичларини назорат килиш лозим. Дорамицинни хомиладорликда куллаш мумкин.