ФЛУЗАМЕД

ТАРКИБИ:
Флуконазол      150 мг
  2 мг/мл
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Шиллик қаватларнинг кандидози;
- Ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари;
- Криптококкоз, криптококкли менингит ва бошқа локализацияли ифекциялар;
- Хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик химиотерапия ёки нурли терапия натижасида бундай инфекцияларнинг ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
- Тери микозлари, оёқ панжаси, тана, чов сохаси микозларини, кепакланувчи темираткини, онихомикозларни ва терининг кандидоз инфекцияларни олдини олиш;
- Иммунитети меъёрда булган беморлардаги чукур эндемик микозлар, кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва гистоплазмоз.
                                              
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Катталар:
Криптококкоз, криптококкли менингит ва бошқа локализацияли  инфекцияларни хам қўшиб: биринчи куни – 400 мг, сўнгра эса – 200-400 мг суткада 1 марта 6-8 хавта.
Криптококкли менингитнинг зўрайишини олдини олиш учун   - 200 мг/суткада узок давомийликда.
Ёйилган кандидоз, кандидемия, диссеминирланган кандидоз: даволашнинг биринчи куни 400 мг, сўнгра –суткада 200 мг дан.
Орофарингеал кандидознинг зўрайишини олдини олиш учун: 150 мг хафтада 1 махал.
Қин кандидози: 150 мг бир марта. Қин кандидозининг қайталанишларини олдини олиш: 150 мг дан ойига 1 марта. 4-12 ой давомийликда.
Candida чақирган баланит: 150 мг бир марта. 
Кандидознинг  олдини олиш учун:  - 50-400 мг 1 марта.
Ёйилган кандидоз: 400 мг 1 махал кутилаётган нейропениянипайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади; нейтрофилларнинг сони 1000 мм дан кўпроққа ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давом эттирилади.
Тери кандидози, Оёқ панжалари, силлик тери, чов сохаси микозларида-150мг дан хавтада 1 марта, 2-4 хавта.
Онихомикозлар: 150 мг хавтада 1 марта. Даволаш курси шикастланган тирнок согломига тулик алмашгунича давом эттирилади. Кул тирнокларини кайта усиши учун  нормада мувофик 3-6 ой ва оёк тирнокларини 6-12 ой вакт талаб килади.
Чуқур эндемик микозлар- 200-400 мг суткада 2 йил давомида.
Болалар:
Шиллик қаватларнинг кандидозида килинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил килади. Биринчи куни доимий мувозанат концентрациясига тез эришиш максадида 6 мг/кг зарб доза буюрилиши мумкин.
Ёйилган кандидозни ва криптококкли инфекцияларни даволаш учун суткада 6-12 мг/кг ни ташкил килади.
Иммунитети пасайган болаларда замбуругли инфекцияларни олдини олиш учун суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.  
Флуконазол ичга ва вена ичига томчилаб соатига 200 мг дан кўп бўлмаган тезликда суткада бир марта қўлланади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Флузамед капсулалар №1.
Флузамед  инфузия учун эритма 50 мл ёки 100 мл дан.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Флузамед – триазол гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита. Препаратнинг фаол моддаси – флуконазол бўлиб замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида стероллар синтезининг кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Таъсир механизми цитохром Р450 билан боғлиқ бўлган фермент ланостерол 14-α-деметилазани блокадаси билан боғлиқ. Флуконазол замбуруғ ҳужайраларининг ланостеролини эргостеролга айланишини блоклайди; ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигини оширади, унинг ўсиши ва репликациясини бузади. Оппортунистик микозларда фаол, шу жумладан Candida spp., Cryptococcus neoformans ва Coccidioides immitis. Препаратнинг яримчиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага нисбатан тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 11-12%. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликлари, аъзолари ва тўқималарига яхши ўтади. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаларига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% га етади. Тери шох қаватида, эпидермисда, дермада, тер суюқлигидаги концентрацияси қон зардобдагидан ортиқ бўлади. Флуконазол тери шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Флуконазолга ва бошқа азол бирикмаларига юқори сезувчанлик; QТ интервалини узайтирувчи (шу жумладан терфенадин ёки астемизол) препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, диарея, метеоризм.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Флуконазол антигистамин воситаларининг, қисқа таъсир даврига эга бўлган бензодиазепинлар гурухига кирувчи анксиолитиклар; рифабутин, цизаприд, фенитоин, зидовудин, такролимус, циклоспориннинг фармакологик таъсирини кучайтиради; теофиллиннинг яримчиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикация ривожланиши хавфини оширади, бу унинг дозасини тўғрилашни талаб қилади.Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрацияси даражасини оширади, рифампицин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасидан флуконазолнинг яримчиқарилиш даврининг пасайиши кузатилади. Флуконазол сульфонилмочевина ҳосилалари – перорал гипогликемик дори препаратларининг қон плазмасидаги концентрацияси даражасини, шунингдек яримчиқарилиш даврини оширади. Бу дори препаратлари бир вақтда қўлланганида, гипогликемия ривожланишининг олдини олиш учун қондаги қанднинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Флуконазол билан даволашни клиник-гематологик ремиссия бошлангунича давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади. Флузамедни агарда потенциал фойда хавфдан ошсагина ҳомиладорликда препаратни буюриш мумкин.