МЕЛЕПСИН
ТАРКИБИ:
Карбамазепин 200 мг
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Тутқаноқ;
- Алкоголли абстиненция синдроми;
- Учлик нерв невралгияси, учлик нерв невралгияси;
- Диабетик невралгиядаги оғриқ синдроми;
- Тарқалган склероздаги тутқаноқсимон тиришишлар, тоник тиришишлар, пароксизмал дизартрия ва атаксия, пароксизмал парестезиялар ва оғриқ хуружлари;
- Психозлар; аффектив ва шизоаффектив психозларнинг иккиламчи олдини олиш;
- Марказий генезли қандсиз диабет, нейрогормонал табиатли полиурия ва полидипсия.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Тутқаноқда: Катталар ва 15 ёшли ва ундан ошган ўсмирлар учун препарат ичга бошланғич суткалик 200-400 мг дозада буюрилади, кейин клиник самарасини ҳисобга олган ҳолда дозани аста-секин суткада 200 мг дан кўп бўлмаган 1 ҳафталик оралиқда тутиб турувчи, суткада 800-1200 мг га тенг дозагача оширилади. Қабуллар сони суткада 1-4 марта.
4 ёшгача ва ундан кичик бўлган болаларда даволашни суткада 20-60 мг дан бошлаш ва кунора дозани 20-60 мг га ошириш тавсия қилинади.
4 ёшдан ошган болаларда даволашни препаратни суткада 100 мг дозадан бошлаш тавсия қилинади. Доза аста-секин ҳар ҳафтада 100 мг га оширилади.
Алкоголли абстиненция синдромида тиришиш хуружларининг ривожланишини стационар шароитда олдини олиш учун: Мелепсинни ўртача суткалик дозада 200 мг эрталаб ва 400 мг кечқурун буюрилади. Оғир ҳолатларда даволашнинг биринчи кунлари суткалик дозани 1200 мг гача ошириш мумкин. Даволаш дозани аста-секин 7-10 кун давомида пасайтириш орқали тўхтатилади.
Учлик нервининг невралгияси ва глоссофарингеал невралгияда: Мелепсинни 200-400 мг бошланғич суткалик дозада буюрилади. Бу дозани оғриқ тўлиқ йўқолгунгача суткада 400-800 мг гача оширилади, у 1-2 қабулга тақсимланади. Бундан кейин даволашни тутиб турувчи суткада 400 мг ни ташкил қиладиган ва 2 қабулга тақсимланган доза билан давом эттириш мумкин.
Диабетик нефропатиядаги оғриқ синдромида: Мелепсиннинг ўртача суткалик дозаси 200 мг эрталаб ва 400 мг кечқурунни ташкил қилади. Алоҳида ҳолларда суткада 1200 мг гача буюриш мумкин.
Тарқалган склероздаги тутқаноқсимон тиришишларда: Мелепсиннинг ўртача суткалик дозаси 2 қабулга тақсимланган 400-800 мг ни ташкил қилади.
Психозларни даволаш ва олдини олишда: 200-400 мг суткали доза.Зарурати бўлганида бу доза суткада 800 мг гача оширилиши мумкин.
Марказий генезли қандсиз диабет: ўртача суткалик доза – 200 мг дан кунига 2-3 марта.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Мелепсин таблеткалар №50.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Мелепсин тиришишга қарши, тутқаноққа қарши, антипсихотик, депрессияга қарши, нормотимик, антидиуретик (қандсиз диабети бўлган беморларда) ва оғриқ қолдирувчи (невралгияси бўлган беморларда) таъсир кўрсатади. Мелепсин препарати асосий даволовчи дори воситаси сифатида ва бошқа тиришишга қарши дори воситалари билан бирга буюрилиши мумкин.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Карбамазепинга ёки кимёвий жиҳатидан ўхшаш дори препаратларига ва препаратнинг бошқа компонентларига (учциклик депрессантлар) юқори сезувчанликда;
- суяк кўмигида қон яратилишининг бузилишида (анемия, лейкопения), ўткир «ўзгарувчан» порфирияда (шу жумладан анамнездаги); атриовентрикуляр блокадада; МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Бош айланиши, атаксия, уйқучанлик; эшакеми, баъзида – эритродермия.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Карбамазепиннинг қон плазмасидаги даражасини ошириши мумкин: верапамил, дилтиазем, фелодипин, вилоксазин, флуоксетин, флувоксамин, циметидин, даназол, дезипрамин, никотинамид (катталарда фақат юқори дозаларда), эритромицин, джозамицин, кларитромицин, тролеандомицин, итраконазол, кетоконазол, флуконазол, терфенадин, лоратадин, изониазид, пропоксифен.Мелепсиннинг концентрациясини фенобарбитал, фенитоин, примидон, метсуксимид, фенсуксимид, теофиллин, рифампицин, цисплатин, доксорубицин пасайтиради.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тутқаноқни монодаволаш кичик дозаларни буюришдан бошлаб, уларни шахсий хоҳланган терапевтик самарага эришилгунгача оширилади. Беморни Мелепсинга ўтказишда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, чунки илгари буюрилган тутқаноққа қарши дори воситасини аста-секин уни тўлиқ бекор қилингунича камайтирилади. Ҳомиладорлик вақтида фақат қатъий кўрсатма ва шифокорнинг кузатуви остида қўллаш мумкин.