ЭСЛОТИН

ТАРКИБИ:
Дезлоратадин          5 мг 1 таблеткада
  2,5 мг 5 мл сиропда сақлайди
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- мавсумий полиноз ва йил давомидаги аллергик ринит (аксириш, бурундан шилимшиқни ажралиши, қичишиш ва бурунни битиши, кўзларни қичишиши ва қизариши, кўзёшни оқиши, танглайнинг қичишишини енгиллаштириш ёки бартараф этиш);
- сурункали идиопатик эшакеми (терининг қичишиши ва тошмасини камайтириш ва бартараф этиш).
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Эслотин ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.
1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга  1,25 мг дан (2,5 мл сироп) суткада 1 марта буюрилади.
6 дан 11 ёшгача бўлган болалар ёшида - 2,5 мг дан (5 мл сироп) суткада 1 марта.
Сиропни дозалаш учун 10 мл, 5 мл ва 2,5 мг га градуирланган ўлчов стакани ишлатилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга - 5 мг дан (10 мл сироп) суткада 1 марта. Таблеткани чайнамасдан, бутунлигича, сув билан бирга ютиш керак.
Даволаш курси ва қабул қилишнинг давомийлиги касалликнинг характери билан белгиланади. Мавсумий поллинозни даволашда препаратни қабул қилиш белгилари йўқолганидан кейин тўхтатилади. Йил давомидаги аллергик ринитни даволашда препарат узлуксиз, пациентни аллерген билан контактини бутун даври давомида қўлланади.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Эслотин антигистамин, аллергияга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир қўрсатади, уйқучанликни чақирмайди. Ичга қабул қилинганида дезлоратадин (лоратадиннинг бирламчи фаол метоболити) периферик гистамин Н1-рецепторларини селектив блоклайди. Цитостатик реакциялар кетма-кетлигини, яллиғланишга қарши цитокинларни, шу жумладан интерлейкин-4 (ИЛ-4), интерлейкин-6 (ИЛ-6), интерлейкин-8 (ИЛ-8), интерлейкин-13 (ИЛ-13), яллиғланишга қарши хемокинларнинг Rаntes тури, чиқарилишини, полиморф ядроли нейтрофиллар билан фаоллаштирилган супероксид анионларнинг ҳосил бўлишини, маҳсулотини, эозинофиллар адгезиясини ва хемотоксисини, адгезия молекулаларининг экспрессиясини, шу жумладан Р-селектинни, lgE-орқали гистаминни, D2 простагландинни ва С4 лейкотриенни чиқарилишни бостиради.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Юқори толиқиш, оғизни қуриши, бош оғриғи.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Дезлоратадин кетоконазол, эритромицин, азитромицин, флуоксетин, циметидин билан кўп марта бирга қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири ўрганилганида, дезлоратадиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган. Дезлоратадин алкоголнинг марказий нерв тизимига бўлган таъсирини кучайтирмайди.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланди. Эслотин сироп шаклида қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки гипогликемик воситаларнинг дозасини тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.