ЭМФЕТАЛ

ТАРКИБИ:
Витаминлар:                  
Витамин А  400 мкг   B12 витамини   1,5 мкг
Витамин B1  1,1 мг   С витамини   45 мг
Витамин  B2 0,8 мг   Dвитамини  5 мкг
Витамин В5   4,5 мг    Е витамини    10 мг
Витамин B6 1,5 мг   РР витамини 13,5 мг
Витамин В9 200 мкг   Н витамини  75 мкг
Макро- и микроэлементлар:        
Кальций  160 мг   Мис 0,45 мг
Магний 45 мг   Йод  100 мкг
Темир  13,5 мг   Молибден   22,5 мкг
Рух 7,5 мг    Селен  20 мкг
Марганец   0,90 мг   Хром  12,5 мкг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- ҳомиладорликка тайёргарлик даври;
- ҳомиладорлик токсикозни олдини олиш;
- витаминлар ва минералларнинг танқислиги билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг туғма ривожланишини туғма нуқсонларини олдини олиш;
- ҳомиладорларда анемияни бартараф қилиш ва даволаш;
- аёлларда ҳомиладорлик ва лактация давридаги витаминлар ва минераллар танқислигини олдини олиш ва даволаш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Эмфеталниичга кунига 2 марта овқатланиш вақтида қабул қилинади.
Препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Эмфетал таблеткалари №60.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Эмфетал- ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири таркибига кирувчи витаминлар ва минерал моддаларнинг самаралари билан боғлиқ.
Витаминлар моддалар алмашувида катализаторлар ва биокимёвий ва физиологик жараёнларни бошқарувчилари каби иштирок этади.
Минерал моддалар одам организмида алмашинув жараёнларининг ҳаётий зарур элементлари ҳисобланади. Организмнинг хужайра ва тўқималарнинг тузишда, фермент тўқималарининг фаолиятида иштирок этади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Эмфетални бошқа поливитамин комплекси билан бир вақтда қўллаш, дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, тавсия қилинади.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тавсия этилган дозаларни оширмаслик керак. Сийдикни сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофловиннинг борлиги билан боғлиқ. Ахлатни тўқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида темирнинг борлиги билан боғлиқ.