САНОВИТ
ТАРКИБИ:
10 мл сироп сақлайди: | ||||
Витамин A | 1500 МЕ | Витамин PP | 12,0 мг | |
Витамин B1 | 1,0 мг | Витамин E | 7 МЕ | |
Витамин B2 | 1,2 мг | Витамин B12 | 1,5 мкг | |
Витамин B6 | 1,5 мг | Витамин В9 | 0,1 мг | |
Витамин С | 60,0 мг | Витамин B5 | 2,0 мг | |
Витамин D3 | 400 МЕ |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- авитаминозлар ва гиповитаминозларнинг олдини олиш;
- юқори жисмоний ва ақлий юкламалар;
- алмашинув жараёнларини нормаллаштириш;
- ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даври;
- организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Сановитичган овқатланиш вақтида ёки кейин қабул қилинади.
Болаларга 1 ёшдан 3 ёшгача: суткада 4 мл дан; 4 ёшдан 10 ёшгача: суткада 10 мл дан.
Катталарга: суткада 10-20 мл дан.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Сановит ичга қабул қилиш учун сироп, 100 мл дан.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Сановит - мажмуавий поливитамин препарати, таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг самаралари билан боғлиқ. Витаминлар моддалар алмашинувида катализаторлар ва биохимик ва физиологик жараёнларнинг бошқарувчилари сифатида қатнашадилар.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Сановитни бир вақтда бошқа поливитаминли мажмуалар, айниқса А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан, дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, қабул қилиш тавсия этилмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тавсия этилган дозаларни оширмаслик керак.
Сийдикни жадал сариқ рангга бўлиши мумкин. Бу препаратнинг таркибида рибофлавиннинг борлиги билан боғлиқ. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препратни бекор қилиш керак.