РЕЙТОИЛ
ТАРКИБИ:
Балиқ ёғи (ЕРА/DHA 30%) | 1000 мг |
Буғдой ўсиқларининг мойи | 100 мг |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- ҳаддан зиёд вазн, диабт, гипертензия ва атеросклероз билан боғлиқ гипертриглицеридемия;
- дислипидемия (липид алмашинувини бузилиши) билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш;
- юрак-томир касалликлари ва уларни олдини олиш;
- келиб чиқиши турлича бўлган артрозо-артритлар;
- аутоиммун касалликлар: тарқалган склероз, тизимли склеродермия, ревматоидли артрит;
- суякларнинг касалликлари: синишлар, остеомиелит, остеопороз ва бошқалар;
- меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
- хавфли ўсмаларни олдини олиш;
- қандли диабет ва унинг асоратларини олдини олиш;
- нерв тизимининг касалликлари: хотирани бузилиши, Альцгеймер касаллиги, паришонхотирлик;
- тери касалликлари: псориаз, экзема, нейродерматит ва бошқа трофик яралар;
- она ва ҳомила соғлиғини тутиб туриш учун (муддатидан олдинги туғруқлар, туғилгандаги кичик вазн).
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Рейтоил ичга, куннинг биринчи ярмида овқатланиш вақтида ёки ундан кейин чайнамасдан, сув билан бирга 1 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади.
Даволаш курси камида 3 ой. Қайта курслар шифокорнинг тавсия бўйича буюрилиши мумкин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Рейтоил капсулалари №20.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Рейтоил препаратининг фармакологик таъсири омега-3 (эйкозапентаен ЕРА ва докзагексаен DHA) оиласи ярим тўйинган ёғ кислоталарини Е витаминининг табиий манбаи билан мажмуасига боғлиқ. Препарат иммунорағбатлантирувчи, антигипертензив, антиатеросклеротик, яллиғланишга қарши ва псориазга қарши таъсир кўрсатади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Аллергик реакцияларнинг кринишлари бўлиши мумкин.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
А витамини, аскорбин кислотаси, тиамин, рибофлавин, пиридоксин, магний препаратлари препаратнинг таъсирини кучайтиради. Рейноилни фибратлар билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Рейтоил препаратини қабул қилиш вақтида бошқа Е витаминини сақловчи дори воситаларини қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади.