ПОЛИЖЕН
ТАРКИБИ:
Асалари оналик сути | 20 мг | Никотинамид (витамин РР) | 20 мг | |
Женьшень экстракти | 40 мг | Аскорбин кислотаси (витамин С) | 150 мг | |
Ўстирилган буғдой майсаси ёғи | 50 мг | Фолат кислотаси (витамин Вс) | 0,5 мг | |
Сафлор ёғи | 30 мг | Кальций пантотенати (витамин В5) | 10 мг | |
L-Аргинин | 20 мг | Макроэлементлар: | ||
L-Лизин | 20 мг | Калий | 8 мг | |
Орот кислотаси | 10 мг | Кальций | 50 мг | |
Деанол битартрати | 25 мг | Магний | 1 мг | |
Соя лецитини | 90 мг | Фосфор | 38,71 мг | |
Метионин | 74 мкг | Микроэлементлар: | ||
Бутилланган гидрокситолуен | 1 мг | Темир | 14 мг | |
Гул чанги | 25 мг | Фтор | 0,2 мг | |
Витаминлар: | Мис | 2 мг | ||
Витамин А пальмитати | 5000 ХБ | Йод | 150 мкг | |
Витамин Д3 (холекальциферол) | 400 ХБ | Марганец | 2,5 мг | |
Витамин Е | 180 мг | Молибден | 186 мкг | |
Биотин (витамин Н) | 0,2 мг | Рух | 15 мг | |
Витамин В1 | 5 мг | Селен | 50 мкг | |
Витамин В2 | 5 мг | Хром | 340 мкг | |
Витамин В6 | 4 мг | Никель | 4 мкг | |
Витамин В12 | 15 мкг | Бор | 130 мкг |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- катталар ва 12 ёшдан ошган болалардаги гипо- ва авитаминозларни даволаш ва олдини олиш;
- ақлий ва жисмоний иш фаолиятининг пасайиши, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши;
- соғайиш жараёнларини тезлаштириш учун, жумладан оғир касалликлар, жарроҳлик операциялари ва радиотерапиядан кейин;
- турли келиб чиқишга эга анемия;
- спортчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун;
- стресс оқибатларини профилактикаси;
- аёллардаги климактерик даврда;
- эркаклар импотенцияси;
- сексуал астения ва пуштсизлик;
- жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган юқори талаб;
- қатъий парҳезга риоя қилувчи шахслар учун;
- мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда;
- сочларниг тўкилиши ва синувчанлигида;
- неврозлар, қандли диабет, бўғимларнинг яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликлари ва бошқа сурункали касалликларда;
- организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Кунига ёки ҳар икки кунда битта капсуладан нонуштадан кейин қабул қилинади.
Тавсия қилинадиган даволаш курси 2-3 ҳафта.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Полижен капсулалар №12.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Мажмуавий поливитамин препарати, микро- ва макроэлементлар, аминокислоталар, ўсимлик маҳсулотлари в биоген адаптогенлар сақлайди. Полижин препаратининг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ бўлиб, улар организмдаги асосий метаболитик жараёнларда иштирок этувчи ферментатив тизимнинг муҳим таркибий қисмларидир.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Препарат компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар; 12 ёшгача бўлган болалар.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Бош айланиши, бош оғриши, тахикардия, аллергик реакциялар.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Полижен препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Полижен препаратини куннинги иккинчи ярмида кабул килиш тавсия этилмайди. Хомиладорлик ва лактация даврида шифокор тавсияси билан қабул қилинади.