Д-КАЛЬЦИН
ТАРКИБИ:
5 г гранула сақлайди | |
Кальций-магний инозитгексафосфати | 125 мг |
Кальций глюконати | 375 мг |
Д2 витамини | 3000 ХБ |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Рахитни олдини олиш ва даволаш: остеопатия, спазмофилия, суяк ҳосил бўлиши жараёнларини бузилиши, тиш чиқишини орқада қолиши, организмда жадал ривожланиш даврида ўсишдан орқада қолиш билан кечувчи, Са алмашинувини бузилиши;
- Турли генезли остеопарозларни олдини олиш;
- Д витамини ва кальцийга талабни ошиши ҳолатлари;
- Эмизикли ва/ёки очиқ ҳавода кам бўлувчи болалар;
- Д витамини танқислиги бўлган сунъий овқатлантириладиган болалар;
- Кам сўрилиш синдроми, сурункали диарея, гастроэктомия;
- Нерв тизимининг толиқиши;
- Стеаторея;
- Гормонал терапия, тиришишга қарши воситалар, иммунодепрессантлар, алюминий сақловчи антацидлар, диуретиклар олаётган беморлар.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Д-Кальцин перорал қабул қилинади.
Остеопорозни олдини олиш – суткада 1000-2000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стакани).
Рахит ва остеомаляцияни олдини олиш – суткада 400 ХБ (1 кофе қошиғи).
Озуқадаги Д витаминининг танқислиги, рахит ва остеомаляцияни даволаш учун:
катталарга суткалик доза 1000-2000 ХБ ни (1/4-1/2 ўлчов стакани) ташкил қилади;
болаларда суткалик доза 1000-4000 ХБ ни (1/4-1 ўлчов стакани) ташкил қилади.
Даволаш бир неча ой давом этиши керак. Даволаш курси тугаганидан кейин, зарурати бўлганида, Д витаминининг катталар ва болалар учун профилактик дозада (400 ХБ) қабул қилишга ўтилади.
Узоқ вақт давомида тиришишга қарши воситаларни қабул қилаётган беморларда кузатиладиган остеомаляцияни даволаш учун:
катталарда суткалик доза – 1000-4000 ХБ ни (1/4-1 ўлчов стакани) ташкил қилади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Д-Кальцин 75 г гранулалар бураладиган қопқоқли пластик банкаларда №1.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Д-Кальцин – минераллар ва Д2 витамин мажмуаси бўлиб, кальций-фосфор алмашинувининг бошқарувчисидир. Кальций-магний инозитгексафосфати (фитин) – фосфорнинг мураккаб органик бирикмаси бўлиб, кальций ва магний тузларининг аралашмасини сақлайди. Суяк тўқимасининг ўсиши ва ривожланишини кучайтиради. Препарат таркибига кирувчи кальций глюконати, организмда кальций танқислигини тўлдиради.
Кальций – суяк тўқимасининг асосини ташкил қилади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ион мувозанатини тутиб турилишида иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-томир тизимларида юз бератган жараёнларга таъсир кўрсатади. Фосфор – оқсиллар, нуклеин кислоталари, суяк тўқимасининг таркибига кирувчи муҳам элементдир. Фосфор юрак ва буйраклар фаолиятига таъсир қилади. Д2 Витамини – организмда Са2+ ва фосфор алмашинувини бошқаради.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Гиперкальциемия; Д гипервитаминози; гиперфосфатемия; гиперпаратиреоидизм.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Одатда яхши ўзлаштирилади. Узоқ вақт қабул қилинганида гиперкальциемия бўлиши мумкин.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
А витамини, токоферол, аскорбин кислотаси, пантотен кислотаси, тиамин, рибафлавинлар токсик таъсирини сусайтиради. Са ва Д витамини сақловчи бошқа поливитамин мажмуалари билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Д-Кальцин қабул қилинганида Д витамини бошқа манбалар орқали тушишини инобатга олиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Туберкулёзнинг фаол шакллари ва саркоидозли беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (гранулемаларнинг кальцификациясини мумкинлиги туфайли).