БЕНЕВРОН БФ

ТАРКИБИ:
Витамин В1 250 мг
Витамин В2 15 мг
Витамин В6 200 мг
Витамин В12 250 мкг
Фолат кислотаси  500 мкг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Нерв тизимининг турли генезли касалликлари, энцефалопатиялар;
- Изониазид қатори туберкулёзга қарши воситалари, антибиотиклар ва нур билан даволашнинг ножўя таъсирларини олдини олиш ва тўғрилаш;
- Турли генезли анемиялар;
- Меъда ёки ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги; сурункали гепатит, энтероколит, гепатит, жигар циррози;
- Тери касалликлари: экзема ва неврологик келиб чиқишга эга дерматитлар, дерматитлар ва нейродермитлар, псориаз;
- Бўғимларнинг касалликлари;
- Атеросклерозни, юрак ишемик касаллигини, қон айланишининг сурункали етишмовчилигини;
- Куз касалликларда комплекс далолиши;
- Хомиладорлик давридаги токсикози.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Беневрол БФ ни ичга, 1 таблеткадан овқат вақтида, суткада 1-3 марта қабул қилиш керак.
2-5 ёшгача булган болаларга ½ таблеткадан, 5 ёшдан катта болаларга 1 таблекадан 1-2 марта суткасига тавсия этилади.
Даволаш курси ва дозаси шахсий танланади ва беморнинг ҳолатига қараб ўзгариб туради.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Беневрон БФ таблеткалар № 20.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Беневрон БФ витаминларининг мажмуавий препаратидир, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг таъсири билан боғлиқ. В грухдаги витаминлар оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқарилишида, шунгдек синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, миокардиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг анемик миокардиодистрофиясидаги қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради, юқори биологик фаолликка эга. Фолат кислотасини ҳомиладорликнинг эрта босқичларида В6 витамини билан бир қаторда қабул қилиш лозим.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, 2 ёшгача булган болаларга.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Аллергик реакциялар, терининг қичишиши бўлиши мумкин.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Беневрон БФ левадопа билан бир вақтда қўлланганида унинг паркинсонизмга қарши таъсири сусайиши қайд этилади. Этанол тиаминнинг сўрилишини сусайтиради. Пиридоксин стероид гормонларнинг самараларини сусайтириши мумкин. Изониазид пиридоксиннинг сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Циклосерин, гидралазин ва пенициллин тиаминнинг антагонисти ҳисобланади.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Беневрон БФ ни қабул қилишда, сийдикни сариқ рангга бўялиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим, бу препаратнинг таркибида рибофлавин борлиги билан боғлиқ.