МЕДОТИЛИН

ТАРКИБИ:
Холина альфосцерат  1000 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Асосан устунли шикастланишлар билан бўлган калла суяги-мия жарохатларининг ўткир даври (шу жумладан онгни бузилишлари, камотоз ҳолат).
- Мия қон айланашини ишемик тури (ўткир ва тикланиш даври) ва геморрагик тури (тикланиш даври) бўйича бузилишлари;
- Дегениратив ва инвалюцион психоорганик синдромлар ва хотирани бузилишлари, онгни чалкашиши, дезоринтация , мотивация, ташаббускорлик ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланувчи мнестик фаолиятларни бирламчи ва иккиламчи бузилишлари каби цероброваскуляр етишмовчиликнинг асоратлари;
- Эмоционал ва хатти харакат сферасидаги ўзгаришлар: эмоционал беқарорлик, юқори таъсирчанлик, қизиқишни пасайиши; қарилик соҳтамеланхолияси;
- Мультиинфаркт деменция.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Препарат мушак ичига ва вена ичига юбориш учун мўлжалланган.
Ўткир ҳолатларда м/и суткада 1 г (1 ампула) дозада ёки в/и суткада 1 г дан 3 г гача.
В\и юборилганида 1 ампула (4 мл) 50 мл физиологик эритмада суюлтирилади, инфузия тезлиги минутига -60-80 томчи. Даволашнинг давомийлиги одатда 10 кунни ташкил қилади, бироқ зарурати бўлганида ижобий динамика пайдо бўлгунича даволашни давом эттириш мумкин.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Медотилин ампулалар №3 4 мл дан.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Асосан МНТ га таъсир қилувчи марказий таъсирли холиномиметик. Препарат 40,5% метаболик ҳимояланган холин сақлайди. Холина альфоцерат организмда бош миянинг ферментлари таъсири остида холин ва альфоцератга парчаланади, у глицерофосфатгача биотрансформацияланади. Холин импульсларни ўтказиб ва бош миянинг ишини яхшилаб ацетилхолин синтезида иштирок этади, глицерофосфат эса нейронлар мембраналарининг фосфатидилхолинининг ўтмишдошидир. Медотилин церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни кучайтиради, бош миянинг ретикуляр формацияси структурасини фаоллаштиради ва бош миянинг травматик шикастланишларида онгни тиклайди. Нейронларнинг мембраналарининг фосфолипид таркибини ўзгариши ва холенергик фаолликни пасайиши каби инволюцион психоорганик синдромига олдини олувчи ва тўғирловчи таъсир кўрсатади. Медотилин гематоэнцефалик тўсиғи орқали осон ўтади. Асосан мияда (қон плазмасидаги концентрациясини 45%) шунингдек жигар ва ўпкаларда тўпланади. Чиқарилиши асосан ўпкалар орқали карбон икки оксиди шаклида (85%), қолган миқдори буйраклар орқали ва ичак орқали амалга оширилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик ва лактация.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Кўнгил айниши (дофаминэргик жараёнларнинг рағбатлантирилишини натижаси), аллергик реакциялар. Одатда препрат узоқ муддатли қўлланганида яхши ўзлаштиради.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Медотилинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Медотилинни болаларда қўллашнинг тажрибаси йўқ.