ВИНЕБРАЛ
ТАРКИБИ:
Винкамин 30 мг
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Бош миянинг метаболик эҳтиёжлар меъёрлаштириш ва мия қон айланишини метаболик эҳтиёжларга мослаштириш учун, унинг фаолиятини бошқариш, яхшилаш ва тутиб туриш учун. Қуйидаги ҳолатларда қўлланади:
хотирани пасайиши;
диққатни жамлашни бузилиши;
диабетик ангиопатия;
бош мия томирларининг атеросклеротик шикастланиши;
калла суяги мия жароҳатидан ва мия қон айланишининг ўткир бузилишларидан кейинги ҳолат;
мия ишемиясидан кейинги церебрал бузилишлар;
гипертоник энцефалопатия;
эшитишни ва кўришни томир генозли бузилишлари;
фазо ва вақтда ориентацияни бузилишлари.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Винебрал капсулалари ичга, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
Катталарга ичга 1 капсуладан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор касалликнинг кечишига қараб белгилайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Винебрал №20 секин ажралиб чиқариладиган капсулалар.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Винебрал миянинг метаболик эҳтиёжларга, мия қон оқимини мослашувига ёрдам бериб, мия томирларига селектив томирларни бошқарувчи таъсир кўрсатади. Винебрал миянинг метаболизмини глюкозанинг оксидланишини кучайиши ҳисобига, шу орқали энергиянинг ҳосил бўлишини ошириб ва организмнинг умумий фаоллигини ошишига ёрдам бериб яхшилайди. Винебрал гипоксия ҳолатида бўлган нейронларнинг кислород билан таъминланишини оширади, мия қон айланишини меъёрлаштиради. Ақлий меҳнат қобилиятини оширади, хотирани яхшилайди. Венибрални пациентлар томонидан яхши ўзлаштиради, буйраклар ва жигарга биологик, гематологик токсикликка ва ножўя таъсирларга эга эмас.
Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, яримчиқарилиш даври 60-80 мин. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш 64% ташкил қилади. Винебрал жигарда тўлиқ метаболланади, фақат 4-6% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Бош мияни усмаси; Ҳомиладорлик ва лактация; Винкомицин ва препаратнинг бошқа компонентларига маълум бўлган юқори сезувчанлик.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, оғизни қуриши.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Винебрал итраконазол ва винкристин билан бир вақтда қўлланганида ўткир лимфобласт лейкомияли болаларда ва катталарда нейротоксикликни кучайиши мумикн. Винебрал гипотензив воситалар ва антоагрегантларнинг таъсирини кучайтиради.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тавсия қилинган дозаларни оширмаслик керак. АГ ва юрак фаолиятининг бузилиши бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Q-T оралиқни узайишида ва гипокалиемияда қўллаш мумкин эмас.