МУСКОМЕД

ТАРКИБИ:
Тиоколхикозид 4,0 мг 1 ампулада
Тиоколхикозид           2,5 мг 1 г кремда
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Оғриқли мушак спазмларини симптоматик даволаш.
- Умуртқа поғонасини дегенератив касалликлари ва сататик патологияси: дорсалгия ва люмбалгияда;
- Бўйин мушакларини вертеброген спазмларида (ўткинчи қийшиқ бўйинда);
- Спазм билан кечувчи неврологик бузилишлар: цервикобрахиал невралгия, ишиалгия ёки қуймич оғриғида (қуймич невралгиясида);
- Спортдаги жароҳатлар ва бошқа жароҳатларда;
- Операциядан кейинги оғриқ синдромида;
- Мушак контрактураларини бартараф қилиш учун жисмоний реабилитация даврида;
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Мускомед 2 мл (4 мг) дан суткада 2 марта мушак ичига юборилади. Препаратнинг инъекцион шаклини тавсия этилган даволаш муддати 3-5 кун. Зарурат бўлганида тиоколхикозиднинг умумий суткалик дозаси 16 мг (8 мг дан суткада 2 марта) бўлган перорал шакллари билан 5-7 кун давомида даволашни давом эттириш керак.
Физиотерапевтик муолажаларга тайёргарликда мушакларни бўшашиш даври мушак ичига инъекция қилинганидан сўнг 30-40 минутни ташкил этади.
Мускомед крем сиртга қўлланади.
Мускомед крем катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга даволовчи шифокорнинг назорати остида суткада 2-3 марта қўлланади.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Мускомед фаол модда сифатида колхикозиднинг табиий гликозидидан олинадиган ярим синтетик миорелаксант тиоколхикозид сақлайди. Гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицин рецепторларга селектив аффинликни намоён қилади, бу препаратнинг нерв тизимини турли даражаларига, маҳаллий характерга эга бўлган спазмларда ҳам, марказий ривожланган спазмларда ҳам препаратнинг таъсири билан ифодаланади. Мускомед кураресимон таъсир кўрсатмайди, мушаклар фалажини чақирмайди ва юрак қон-томир ва нафас тизимига таъсир қилмайди. Мускомед скелет мушакларининг ревматоидли оғриқларида турлича ривожланган оғриқли рефлектор мушак спазми синдромида миорелаксацияловчи, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Ҳаракатланиш ва гавдани тутиш ва гавданинг турли ҳолатлари учун зарур бўлган мушак кучини таъминлайдиган тоник импульсацияни бостирмайди. Мушак ичига юборилганида тиоколхикозид қонга тез тақсимланади, Сmax - 15-45 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари (асосан альбумин) билан боғланиши 13% ни ташкил этади. Ўртача тақсимланиш ҳажми 4 мг дозада мушак ичига бир марта инъекция қилингандан сўнг 76 л ни ташкил этади. T½  2,5-5 соатни ташкил этади. Қабул қилинган дозасининг тахминан 20% сийдик билан ўзгармаган метаболитлар кўринишида, 75-81% ахлат билан чиқарилади. Маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига деярли ўтмайди. Фаол модданинг тахминан 70% препарат суртилган соҳада қолади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; мушаклар гипотонияси; мушакларни енгил фалажи; 15 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик; лактация даври. Тери қопламларининг бутунлигини бузилиши;
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Тери тошмаси, шишлар, аллергик ва сохта аллергик реакциялар, гастралгия, диарея.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар, алкоголь, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан бир вақтда қўлланганида миорелаксацияни кучайиши ва МНТ фаолиятини сусайиши, гипотонияни ривожланиши бўлиши мумкин. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Буйрак ёки жигар фаолияти бузилганида Мускомед препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Тутқаноғи ёки тиришишларни ривожланиш ҳавфи бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Мускомед кремини фақат шикастланмаган терига суртиш, очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйиш керак эмас.