АМЛИПИН
ТАРКИБИ:
Амлодипин | 5 мг |
Лизиноприл | 5 мг |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- артериал гипертензия;
- юрак ишемик касаллиги (турғун стенокардия, Принцеталл стенокардияси);
- сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида);
- диабетик нефропатия.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Амлипинни овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга 1 таблеткадан суткада 1 марта қабул қилиш керак. Зарурат туғилганида суткалик дозани 2 таблеткагача ошириш мумкин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Амлипин таблеткалар № 30.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Амлипин - мажмуавий антигипертензив препарат бўлиб, унинг фармакологик хусусиятлари амлодипин (кальций каналларининг селектив блокатори) ва лизиноприлнинг (ААФ ингибитори) хусусиятларини қўшилиши билан боғлиқ. Ичга қабул қилинганидан сўнг амлодипин МИЙ дан секин ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади. Сmax га 6-10 соатдан кейин етади. Т½ ўртача 35-50 соатни ташкил қилади. Лизиноприл овқат қабул қилишдан қатъий назар, овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги - 25-50%. Сmax га 6 соатдан кейин етади. Т½ 12 соатни ташкил қилади. Иккала таъсир этувчи модданинг организмда узоқ вақт айланиб юриши, препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имкониятини беради.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларидан ҳар қандайига ёки дигидропиридиннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Бош оғриғи, қуруқ йўтал ва бош айланиши; ортостатик гипотензия.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Калий тежовчи диуретиклар (спиронолактон, амилорид, триамтерен), калий ва калий сақловчи воситалар билан бир вақтда қабул қилиш, асосан буйраклар фаолияти пасайганида гиперкалиемиянинг ривожланишига йўл қўймаслик учун, махсус эҳтиёткорлик талаб этилади. Қуйидаги дорилар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорлик кўрсатиш керак: бошқа гипотензив воситалар; НЯҚП, чунки натрийни тутиб қолади ва буйракларда простагландинлар синтезини блоклайди; эстроген воситалар, адреностимуляторлар ва симпатомиметиклар билан; литий билан (литий чиқарилиши ёмонлашиши мумкин, қон плазмасида литийнинг миқдорини назорат қилиш керак); амиодарон, хинидин, бета-адреноблокаторлар, антипсихотик воситалар (нейролептиклар) гипотензив самарани кучайтириши мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Жигар фаолияти бузилган беморларда амлодипиннинг яримчиқарилиш даври ошади, бу суткалик дозани белгилашда эҳтиёткорликни талаб қилади. Юрак етишмовчилигида симптоматик гипотензия бўлиши мумкин. Буйрак артериясининг стенози ҳолида (айниқса билатерал стенозда ёки ягона буйрак артериясининг стенозида), шунингдек дегидратацияда лизиноприлни қўллаш ўткир буйрак етишмовчилигигача ривожланадиган буйраклар фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин, у одатда қайтувчи ва препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетади.