МЕТИГАСТ
ТАРКИБИ:
1 мл препарат сақлайди:
симетикон 100 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан, газ тўпланишини ошиши билан кечадиган бузилишлари (масалан, метеоризмда ёки операциядан кейин даврда газни ортиқча тўпланиши, шунингдек гўдаклардаги бузилишлар) ни симптоматик даволаш;
- ичак санчиқлари;
- қорин бўшлиғини диагностик текширувларга (масалан, рентгенологик текширувлар, ультратовуш текширувлари, эндоскопик текширувларда, шу жумладан иккиламчи контраст усули билан тасвирни олиш учун контраст моддаларнинг суспензияларига қўшимча сифатида) тайёрлаш учун ёрдамчи восита сифатида;
- юзаси-фаол моддалар (кир ювиш кукунлари ёки бошқа ювиш учун воситалар) билан заҳарланишларда кўпик ҳосил бўлишини бартараф қилиш мақсадида қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Препарат ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин, зарурат бўлганида – ухлашдан олдин қабул қилинади.
Флаконнинг ичидагисини қўллашдан олдин уни яхшилаб чайқатиш керак. Томчиларни дозалаш учун флаконнинг оғзини пастга қаратиб вертикал ҳолда ушлаш керак.
25 томчи 1 мл эмульсияга тўғри келади.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан, газ тўпланишини ошиши билан кечадиган бузилишларида, ичак санчиқларида
1 ёшгача бўлган болалар: бола ҳар сафар овқатлантирилганида Метигаст 100 мг/мл препарати 5-10 томчидан берилади (болалар озуқаси солинган бутилкага қўшилади ёки овқатлантириш вақтида ёки ундан кейин кичкина қошиқча ёрдамида берилади).
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: Метигаст 100 мг/мл препарати 10 томчидан суткада 3-5 марта буюрилади.
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар: Метигаст 100 мг/мл препарати 10-20 томчидан суткада 3-5 марта буюрилади.
14 ёш ва ундан ошган болалар: Метигаст 100 мг/мл препарати 20 томчидан суткада 3-5 марта буюрилади.
Метигаст препаратини операциядан кейинги даврда ҳам қўллаш мумкин.
Қорин бўшлиғини диагностик текширувларга тайёрлаш учун
Рентгенологик текширувлар, ультратовуш диагностикаси: Метигаст 100 мг/мл препарати 25 томчи (1 мл) дан суткада 3 марта овқатдан кейин текширувдан бир кун олдин ва 25 томчи (1 мл) дан эрталаб текширув кунида қабул қилинади.
Контраст моддаларнинг суспензияларига қўшимча сифатида: иккиламчи контраст тасвир ҳосил бўлиши учун контраст модданинг 1 литр суспензиясига Метигаст 100 мг/мл препарати 50-100 томчи (2-4 мл) дан қўшилади.
Гастродуоденоскопияга тайёрлаш учун: эндоскопияни ўтказишдан олдин Метигаст 100 мг/мл препарати 50-75 томчи (2-3 мл) дан ичга қабул қилинади. Эндоскопияда, зарурат бўлганида, текширув ўтказишда ҳалал берувчи газ пуфакчаларини бартараф қилиш учун эндоскопнинг канали орқали бир қанча миллилитр эмульсия юбориш мумкин.
Юзаси-фаол моддалар билан заҳарланганда
Болаларга заҳарланишни оғирлик даражасига қараб Метигаст 40 мг/мл препарати 2,5-10 мл дан (65 томчидан флаконнинг ичидаги 1/3 эмульсиягача) буюрилади, катталарга – заҳарланишни оғирлик даражасига қараб Метигаст 40 мг/мл препарати 10-20 мл дан (флаконнинг ичидаги эмульсия 1/3 дан 2/3 гача) буюрилади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Метигаст ичга қабул қилиш томчилар 30 мл.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ:
Симетикон – препаратнинг фаол компоненти, барқарор юзаси-фаол полидиметилсилоксан. У овқат ҳазм қилиш йўлларидаги овқат бўтқасида ва шиллиғида бўладиган газ пуфакчаларининг сирт таранглигини ўзгартиради, бунинг натижасида улар ёрилади. Бунда ҳосил бўладиган газлар кейинчалик ичак девори томонидан сўрилиб кетиши, шунингдек ичак перистальтикаси таъсирида чиқарилиб юборилиши мумкин.
Симетикон фақатгина физикавий таъсир кўрсатади, кимёвий рекцияларда иштирок этмайди ва фармакологик ва физиологик жиҳатдан инерт ҳисобланади.
Фармакокинетикаси. Симетикон ичга қабул қилинганидан сўнг сўрилмайди ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан ўтганидан кейин ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
- Симетиконга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- ичак тутилиши;
- фруктозани наслий ўзлаштиролмасликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
100 мг/мл концентрациядаги симетиконни қўллаш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар кузатилмаган. Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
МИЙ нинг обструктив касалликлари бўлган пациентларда Метигаст препаратини эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Метигаст 100 мг/мл препарати таркибида сорбитол сақлайди. Шунинг учун уни кам учрайдиган наслий патология – фруктозани ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.