ХОЛУДЕКСАН

ТАРКИБИ:
Урсодеоксихолат кислотаси 300 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- холестеринли сафро тошларини ўт-пуфагидан жарроҳлик ёки эндоскопик усуллар билан олиб ташлашни иложи бўлмаганида;
- алкоголсиз стеатогепатитда;
- ўткир ва сурункали вирусли гепатитда;
- жигарнинг зарарли шикастланишларида;
- сурункали фаол гепатитда;
- жигарнинг алкоголли шикастланишида;
- жигарнинг бирламчи билиар циррозида;
- бирламчи склерозловчи холангитда;
- кистали фиброзда;
- жигар ички ўт йўлларининг тугма атрезиясида;
- парентерал овқатланишдаги холестазда;
- билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс- эзофагитда;
- билиар диспептик синдромида;
- ўт чиқариш йўлларининг дискинезиясида.
Олдини олиш учун: гормонал концентрацептивлар ишлатилганида ёки цитостатиклар билан даволанишдаги жигарнинг шикастланишлари; семиз беморларда тана вазнини тез йўқотилишида ўт тошларини ҳосил бўлишида.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
- жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлирини даволашда ўт тошларини эритиш учун суткада 10-15 мг/кг тана вазнига дозада. Даволаш давомийлиги бир неча ойдан 2 йилгача ни ташкил қилади.
- билиар рефлюкс-гастрит ва рефлюкс - эзофагитини даволаш учун 300 мг дан буюрилади. Даволашнинг давомийлиги одатда 10-14 кунни ташкил қилади.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Холудексан капсулалар № 20.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: 
Гепатопротектор. Холелитолитик, сафро ҳайдовчи, гепатопротектор, гипохолестеринемик, иммуномодулловчи таъсир кўрсатади. Холудексан холестеринли сафро тошларини эришишга ёрдам беради. Уродезоксихолат кислотаси жигар ҳужайраларининг структурасини шикастловчи омиллардан ҳимоя қилади ва стабиллайди.
 
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Юқори сезуванлик бўлганида, ҳамда ўт пуфагининг ва ўт йўлларининг ўткир яллигланиш касаликлари бўлганида, фаолият кўрсатмайдиган ўт пуфагида.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Диарея, орқада огриқ.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Алюминий ионлари ва ион алмашинуви смолалари (холестирамин) сақловчи антацидлар препаратнинг сўрилишини камайтиради. Гиполипидемик воситалар (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин ёки прогестинлар ўтни холестерин билан тўйинишини оширади ва препаратнинг холестеринли ўт конкрементларини эритиш қобилятини камайтириши мумкин.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Ўт тошларини мувофақиятли эритиш учун улар тоза холестеринли бўлиши керак ва рентгенограммада 15-22 мм дан катта бўлмаган соя бермасликлари керак.