ДОПРОКИН

ТАРКИБИ:
Домперидон  10 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Купинча меъданинг бушалишини секинлашиши, меъда-кизилунгач рефлюкси, эзофагит билан ассоцияланган диспептик белгилар мажмуаси ( эпигастралда тулиб кетиш хисси, коринни кепчиши хисси, кориннинг юкори кисмида огрик; кекириш, кунгил айниши, кусиш; жигилдон кайнаши.
- Радиодаволаш, дорилар билан даволаш ёки пархезнинг бузилиши билан чакирилган функционал, органик, инфекцион келиб чикишга эга кунгил айниши ва кусиш. Дофамин агонистлари, агарда улар Паркинсон касаллида (L-допа ва бромокриптин кабилар) кулланган булса, чакирган кунгил айнаши ва кусиш махсус курсаткич булиб хисобланади.
- Педиатрия амалиётида: огиздан кайтиб чикиш синдроми, циклик кусиш, меъда-кизилунгач рефлюкси ва меъда моторикасининг бошка бузилиши.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Сурункали диспепсия:
Катталар: 10 мг дан кунига 3 марта, зарур булганида уйкудан олдин.
Уткир ва уткир ости холатлар:
Катталар: 20 мг дан кунига 3-4 марта, овкатдан 15-30 минут олдин ва уйкудан олдин.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Допрокин таблеткалар №20.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТИ:
Допрокин -  меъда-ичак йўлларининг моторикасини рағбатлантирувчи, қусишга қарши препарат. Допрокин ичга қабул қилинганида меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг антрал бўлимини перистальтик қисқаришлари давомийлигини оширади, меъдани бўшашишини, бу жараён секинлашган ҳолида, тезлаштиради, қизилўнгачнинг пастки сфинктери тонусини оширади, кўнгил айниши ва қусиш ривожланишини бартараф қилади. Допрокин меъда секрециясига таъсир кўрсатмайди.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ: 
Домпередонга юкори сезувчанлиги, меъда-ичак кон кетишларида, механик утказмасликда ёки перфорацияда, шунингдек гипофизнинг пролактин ишлаб чикарувчи усмаси булган беморларда куллаш мумкин эмас.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Алоҳида ҳолларда - ичакнинг ўткинчи спазмлари, кам - тошма ва эшакеми.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Антихолинергик препаратлар Допрокиннинг диспепсияга қарши таъсирини нейтраллаши мумкин. Антацидлар ва антисекретор препаратларни Допрокин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки улар ичга қабул қилинганидан кейин унинг биокиришаолишлигини камайтиради.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Домперидоннинг жигардаги юқори даражасидаги метаболизмини ҳисобга олиб, Допрокинни жигар етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ҳайвонларга суткада 160 мг/кг гача дозада юборилганида домперидон тератоген таъсир кўрсатмаган. Аммо кўпчилик дори препаратлари каби Допрокинни, агар уни қўлланиши кутиладиган терапевтик фойда билан оқланган бўлса, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида буюриш мумкин.