ДИАЛИН

ТАРКИБИ:
1 мл суспензия сақлайди:  
Нифуроксазид  0,04 г
Пектин  0,012 г
Симетикон  5 мг
Аттапульгит  0,02 г
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Турли генезли диареяни (инфекцион, нейроген ва бошқа) ва у билан боғлиқ бўлган симптомларни даволаш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Ичга қабул қилиш учун суспензия. Ишлатиш олдидан суспензияни чайқатиш керак!
3 дан 6 ёшгача бўлган болалар: тавсия қилинадиган доза- 5 мл дан суспензия кунига 3 марта, ҳар 8 соатда.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 5 мл дан суткада 4 марта ҳар 6 соатда қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Диалин суспензия 120 мл.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Диалин диареяга қарши, яллиғланишга қарши мажмуавий препарат, унинг таркибига қуйидагилар киради: Нифуроксазид – МИЙ инфекцияларини даволаш учун антибактериал препарат, 5-нитрофуран хосиласи. Дегидрогеназалар фаоллигини сусайтиради ва микроб хужайраларида оқсил синтезини бузади. Микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқарилишини камайтиради. Граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp., грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Citrobacter spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp., Proteus sp, Yersinia spp. нисбатан фаол. Грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол эмас: Pseudomonas spp., Providencia alcalifaciens, Proteus inconstans турини А кичик гуруҳи штаммлари.
Ичакка тушиб пектин унинг рН муҳитини нордонроқ томонга суради, шу билан касаллик чиқарувчи бактерияларга бактерицид таъсир кўрсатади ва ичак микрофлорасини нормаллаштиради. Пектин шунингдек меъда шиллиқ қаватини зарарли моддаларнинг таъсиридан ҳимоя қилади.
Сметикон овқатни ҳазм қилиш жараёнларини нормаллаштиради ва метеоризмни камайтиради.
Аттапульгит- диареяга қарши восита. МИЙ токсинларини, айрим бактериялар ва газларни адсорбциялайди. Интоксикацияни камайтиради ва ичак фаолиятини нормалалштиради. Ичакнинг сипазмини йўқотади, шаклланган ахлатни хосил бўлишига ёрдам беради, ичакнинг бўшалиши сонини камайтиради. Буриштирувчи самараси ҳисобига ичакнинг таъсирланган шиллиқ қаватини тинчлантради. Ичакнинг силлиқ мушакларини спазмини камайтиради.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда; 5-нитрофуран ҳосилаларига ўта юқори сезувчанликда.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Диалин препарати одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратнинг бекор қилишни талаб қилмайдиган аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Препаратнинг яққол адросорбцияловчи хусусиятлари туфайли, бир вақтда бошқа дори воситаларииннг қабул қилишдан сақланиш керак.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Сепсисга йўлдош диарея ҳолида, Диалин якка дори воситаси сифатида қўлланиши мумкин, чунки у ичакдан сўрилмайди ва унинг таъсири меъда-ичак йўллари билан чекланган. Дегидратация симптомлари мавжудлигида клиник ҳолат ва йўқотилаётган суюқлик ҳажмини ҳисоби билан тузли эритмаларни юбориш керак. Нифуроксазид сақловчи препаратлар билан даволаш вақтида, бир вақтда сприт сақловчи дори воситаларини қўллаш ман қилинади.