ВЕНОДИОЛ

ТАРКИБИ:
Диосмин                          450 мг
Гесперидин                       50 мг
Аскорбин кислотаси     100 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- оёқларнинг функционал ва органик табиатли сурункали веноз етишмовчилигида; оёқларда оғирлик, оғриқлар, тиришишлар, трофик бузилишлар;
- ўткир геморроидал хуружларда қўлланади.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Препаратни иккита тенг аҳамиятли қўллаш усули бўлиши мумкин:
- препаратни 1 таблеткадан суткада 2 марта овқатланиш вақтида ҳамма даволаш даврида буюриш;
- бошқа дозалаш варианти Венодиолни 1 таблеткадан суткада 2 марта биринчи икки ҳафта давомида, кейин 2 таблеткадан (1000 мг) суткада 1 марта овқатланиш вақтида қабул қилишни назарда тутади.
Препаратни қўллаш тажрибаси, Венодиолни қабул қилишнинг давомийлиги касалликнинг дастлабки оғирлиги билан тўғри пропорционаллигини кўрсатади.
«Оғир оёқ» синдроми билан намоён бўладиган сурункали веноз етишмовчилигининг бошланғич шаклларини даволашда, зарурати бўлганида, одатда йилда 2-3 марта қайтариладиган 2 ойлик курс етарли бўлади.
Оғир ҳолатларда оғриқ, тиришиш ва шиш синдроми устун бўлганида, Венодиол қабул қилишни 3-4 ой давомида давом эттириш керак.
Веноз трофик яраларни даволаш узоқроқ 6 ой ва ундан кўп курсни талаб қилиши мумкин.
Геморройнинг ўткир хуружида суткада 6 таблеткадан биринчи 4 кун давомида, кейин суткада 4 таблеткадан кейинги 3 кун давомида буюрилади. Венодиол буюрилганида бу препаратга ўрганиб қолиш пайдо бўлмайди.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Венодиол таблеткалар № 30.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТИ:
Венодиол – ангиопротектор ва веналар тонусини оширувчи таъсир кўрсатади. Веналарнинг чўзилувчанлигини камайтиради, уларнинг тонусини оширади ва веналарда димланишни камайтиради; капиллярларнинг ўтказувчанлигини, синувчанлигини камайтиради ва уларнинг чидамлилигини оширади. Микроциркуляцияни ва лимфа оқиб кетишини яхшилайди. Венодиол препаратининг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси (С витамини) томирларнинг эластиклигини яхшилайди, капиллярнинг ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, меъёрий қон ҳосил бўлишига ёрдам беради, организмнинг ҳимоя кучларини оширади. Венодиол препарати мунтазам қўлланганида оёқларнинг органик ва функционал табиатли сурункали веноз етишмовчилигининг клиник кўринишларининг яққоллиги камаяди.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: 
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ: 
Препаратни бекор қилишга олиб келувчи ножўя реакциялари қайд қилинмаган. Фақат айрим беморларда Венодиолни қабул қилишнинг биринчи кунларида вегетатив реакциялар аниқланади.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
Венодиол препаратини дорилар билан ўзаро таъсирлари кузатилмаган.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР: 
Геморройни зўрайишида Венодиолни қўллаш аноректал соҳанинг касалликларини махсус даволашнинг ўрнини босмайди. Препарат қисқа курсда буюрилади. Ўтказилган даволашнинг самарасизлигида қўшимча текширишларни ўтказиш ва даволашни тўғрилаш лозим. Препаратни веноз қон айланишнинг бузилишлари бўлган пациентларга буюришда, уларни қуёшда узоқ вақт бўлишидан сақланиши, тана вазнини камайтириш ва қон айланишини яхшиловчи махсус пайпоқларни кийиш кераклиги тўғрисида хабардор қилиш керак. Препаратни меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишини зўрайиши босқичидаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.