ДЕРИЛАЙФ

ТАРКИБИ:

1 г крем сақлайди:
клобетазол пропионати – 0,5 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Псориаз;
- экзема (турли шакллари);
- қизил ясси темиратки;
- тизимли қизил югурик;
- фаоллиги камроқ бўлган, маҳаллий қўлланадиган глюкокортикостероидлар билан даволашга чидамли бўлган тери касалликларида қўлланади.
Препаратни терининг, намланадиган ва яққол яллиғланиш билан кечувчи шикастланишларида қўллаш тавсия этилади.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Дерилайф креми сиртга ишлатилади.
Дерилайф креми шикастланган терига кунига 1-2 марта самарага эришилгунича юпқа қават қилиб қўйилади. Даволашни давом эттириш кераклигини баҳоламасдан, 4 ҳафтадан ортиқ даволаш мумкин эмас. Тери касалликларини зўрайишини даволаш учун Дерилайф препарати билан қисқа даволаш курсларини такроран ўтказиш мумкин. Агар глюкокортикотероидлар билан даволашни давом эттириш керак бўлса, фаоллиги камроқ препаратларни ишлатиш керак.
Айрим резитент ҳолатларда, айниқса гиперкератоз бўлганида, Дерилайф кремининг яллиғланишга қарши самараси кечқурун препарат суртилган соҳага полиэтилен плёнкадан тайёрланган боғлов қўйиш ёрдамида кучайтирилиши мумкин, бу одатда ижобий самара билан намоён бўлади. Кейинчалик эришилган самарани окклюзион боғловни қўймасдан сақлаб туриш мумкин.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Дерилайф крем 50 г дан алюмин тубада.
 
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ:
Дерилайф – маҳаллий қўлланадиган глюкокортикостероид. Клобетазол пропионати яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъирларга эга.
Глюкокортикоидларнинг яллиғланишга қарши таъсирини асосида яллиғланишда иштирок этадиган турли омилларни ишлаб чиқарилишини сусайишига қаратилган турли механизмлар ётади. Вазоактив моддалар ва хемоатрактантларни ажралиб чиқиши, липазалар ва протеазаларни секрецияси, лейкоцитларни қон-томирлардан яллиғланиш ўчоғига ўтиши, лейкоцитларни яллиғланиш ўчоғида ушланиб қолиши ва фиброз камаяди. Липокортинларни индукцияси ҳисобига глюкокортикоидлар фосфолипаза А2 таъсирида ажралиб чиққан арахидон кислотасини ингибиция қилади, шу орқали унинг ҳосилалари, юқори фаол яллиғланиш медиаторлари (простагландинлар ва лейкотриенлар) ни ишлаб чиқарилишини сусайтиради. Глюкокортикоидлар иммун жавобида моноцитлар, макрофаглар, Т- ва В-лимфоцитларни ўзаро таъсирини таъминлайдиган сигнал молекулалар – цитокинлар (ИЛ-1, ИЛ-6, TNF-альфа ва бошқ.) синтези ва секрециясини сусайтиради. Глюкокортикоидлар яллиғланишнинг ўткир фазасида оқсиллар, жумладан С3 комплементининг компоненти синтезини суайтиради.
Терининг юзасига суртилганида клобетазол пропионати яллиғланиш ўчоғида тез ва кучли таъсир кўрсатиб, объектив симптомлар (эритема, шиш, лихенификация) ва субъектив ҳислар (қичишиш, таъсирланиш, оғриқ) нинг яққоллигини камайтиради.
Фармакокинетикаси. Плазмада клобетазол пропионатининг ўртача максимал концентрацияси (0,63 нг/мл) га 30 г клобетазол пропионати соғлом терига биринчи аппликациясидан сўнг 13 соатдан кейин ва такроран суртилганидан сўнг 10 соатдан кейин эришилади. Тери орқали сўрилганидан сўнг клобетазол пропионатининг тизимли метаболизми ўрганилмаган.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
- Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- пушти ва ўсирликдаги ҳуснбузар (acne vulgaris);
- тери раки;
- Гайднинг тугунли қичимаси;
- периорал дерматит;
- перианал ва генитал қичишиш;
- териниг бактериал, вирусли ва замбуруғли касалликлари (оддий герпес, сувчечак, тери туберкулёзи, актиномикоз ва бошқ.);
- тарқалган бляшкали ва пустулёз псориаз;
- 1 ёшгача бўлган болалар;
- лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Маҳаллий қўлланадиган ГКС катта дозаларда узоқ вақт буюриш ёки терининг йирик соҳаларига қўйиш тизимли сўрилиши билан бирга кейинчалик гиперкортицизм симптомларини ривожланиши билан кечиши мумкин. Бундай асоратни ривожланиш ҳавфи болаларда, айниқса окклюзион боғлов қўлланганида юқори бўлади, бунда йўргак шундай боғлов ролини ўйнаши мумкин.
 
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Маҳаллий қўллаш учун ГКС, айниқса кичик ёшдаги болаларни даволашда, узоқ вақт давомида буюришдан сақланиш керак, чунки бунда буйрак усти безларининг фаолияти сусайиши мумкин. Препаратни болаларда қўллаш ҳафтада камида бир марта шифокор кузатувини талаб этади. Крем қовоқларга суртилганида препарат кўзларга тушмаслигини кузатиш керак, чунки бу глаукомани чақириши мумкин. Иккиламчи инфекция қўшилганида мувофиқ антибактериал даволашни ўтказиш керак. Тарқалган инфекциянинг ҳар қандай белгилари пайдо бўлганида глюкокортистероидларни маҳаллий қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ антибактериал препаратлар билан даволаш ўтказиш керак.
Дерилайф кремини ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Лактация даврида клобетазол пропионатини қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Препаратни 1 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.