ДЕКЛОСИД

ТАРКИБИ:
Беклометазона дипропионат безводный 0,25 мг
Клотримазол 10 мг
Гентамицина сульфат  1 мг
Клиохинол  20 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Дерматитлар;
- Экзема;
- Нейродерматит;
- Отомикозлар;
- Оёқ панжаси ва чов сохасининг эпидермофитияси;
- Терининг йирингли касалликлари;
- Бармоқлар ораси ва силлиқ терининг бошқа замбуруғли шикастланишлари.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Сиртга қўллаш учун. Деклосид кремининг катта бўлмаган мидори терининг шикастланган юзасига юпқа қават қилиб суткада 2 марта қўйилади. Юз терисида тананинг бошқа юзаларига қараганда кўпроқ, узоқ муддат даволашдан кейин атрофик ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкинлигини хисобга олиш керак, бундай ҳолда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Сиртга қўллаш учун Диклосид крем 30 мг дан алюмин тубада.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Деклосид - тери касалликларини даволаш учун ишлатиладиган сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат. Таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан боғлиқ- бекламетазон дипропионати, клоритримазол, гентамицин сульфати ва клиохинолом. Беклометазон дипропионати- синтетик глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив, қичишишга қарши таъсир кўрсатади. Клотримазол-имидазол ҳосиласидир. Замбуруғлар хужайраси мембраналарининг таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузиши хисобига антифунгал таъсир кўрсатади, бу унинг хусусиятларини ўзгаришини ва хужайрани лизисига олиб келади. Гентамицин суьфати- сувда эрувчи аминогликозидлар гуруҳи кенг таъсир доиирасига эга бўлган антибиотик, бактерицид таъсир кўрсатади. Бактерияларнинг хужайра мембранаси орқали фаол ўтиб, бактериал рибосомалар билан қайтмас боғланади ва шу билан қўзғатувчининг оқсил синтезини сусайтиради. Клиохинолантибактериал, антисептик ва замбруғларга қарши таъсир кўрсатади. Маҳаллий таъсири элементар йодни тўқима оқсилларини чўктириш қобилияти билан боғлиқ.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни шахсий ўзлаштираолмаслик; тери туберкулези; сифилиснинг тери кўринишлари; сувчечак; оддий герпес; вакцинациядан кейинги тери реакциялари; очиқ жароҳат юзасига қўйишлар; 7 ёшгача бўлган болалар.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Маҳаллий реакциялар: терининг қизариши, препарат қўйилган жойда ачишиш ва санчилиш хис қилиш (таъсирланиш ривожланганида препаратни бекор қилиш керак).
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Препарат офтальмологияда қўлланмайди. Кўз сохаси терисига қўйиш мумкин эмас. Препаратни шикстланган терига ва очиқ жарохатларга қўйишдан сақланиш керак. Чидамли бактериал ёки замбуруғли микрофлора пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Аминогликозид антибиотиклари билан қарама-қарши чидамлик ривожланиши мумкин. Узоқ муддатли даволаш ўтказилганида препаратни бекор қилишни аста-секин ўтказиш керак. Ҳомиладорликда Деклосидни қўллаш фақат она учун тахмин қилинган фойда, хомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда мумкин.