АЭРОЛЕТ
ТАРКИБИ:
100 мл сироп сақлайди: печак барглари экстракти 0,7 г.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Нафас йўлларини, йўтал ва қовушқоқ ҳамда қийин ажраладиган секретни ҳосил бўлиши билан кечувчи, айниқса обструкция синдроми билан кечувчи ўткир ва сурункали бронхит каби ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
ЁШИ
|
ДОЗАЛАРИ
|
1 ёшгача бўлган болаларга
|
2,5 мл сироп кунига 1 марта
|
1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга
|
2,5 мл дан кунига 3 марта
|
4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга
|
2,5 мл дан кунига 4 марта
|
Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга
|
5 мл дан кунига 3 марта буюрилади
|
Препаратни қўллаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ, аммо камида 7 кунни ташкил этиши керак. касалликнинг симптомлари йўқолганидан кейин препарат билан даволашни 2-3 кун давомида давом эттириш керак.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ:
Аэролет – ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи препарат бўлиб, таркибидаги сапонинлар борлиги туфайли балғам кўчирувчи, муколитик ва спазмолитик таъсирга эга. Балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради ва уни ажралиб чиқишига ёрдам беради. Фармакокинетик маълумотларни тақдим этиш имкони йўқ.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Препаратнинг бирор бир кампонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, Квинке шиши); меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, диарея) кузатилиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Препаратни кодеин ва декстрометорфан каби йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Сиропни сақлаш вақтида уни бироз хиралашиши ва таъмни бироз ўзгариши бўлиши мумкин, бу препаратнинг терапевтик самарасига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу даврда препаратни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аэролет автотранспортни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ:
Рецептсиз.