БРОВЕНСИН

ТАРКИБИ:
10 мл сироп сақлайди:  
Бромгексин гидрохлорид       8,0 мг
Тербуталин сульфат  2,5 мг
Гвайфенезин  100 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- бронхоспазм билан кечувчи йўтални симптоматик даволаш;
- ўткир респиратор касалликларни (ларингит, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхиал астма, пневмония, бронхоэктотик касаллик, ўпка эмфиземаси, муковисцидоз, туберкулез) мажмуавий даволаш; синусит, ринит, фарингит, гайморитлар; операциядан кейинги асоратларни даволаш ва олдини олиш.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Бровенсин овқатдан кейин 30 минут ўтгач ичга қабул қилинади. Препаратни сув ёки мевали шарбатларга қўшиш мумкин.
Бровенсин буюрилади:
Янги туғилган чақалоқларга ва 2 ёшгача бўлган болаларга ¼ ўлчов стаканчаси (2,5 мл);
2 дан - 6 ёшгача болаларга ½ ўлчов стаканчаси (5 мл);
6 дан - 12 ёшгача болаларга 1 ўлчов стаканчаси (10 мл);
12 ёш ва катталарга 1-2 ўлчов стаканчаси (10-20 мл);
Бровенсин кунига 3 марта қабул қилинади.
Даволашни бошланғич босқичида дазани 2 марта ошириш мумкин. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Бровенсин сироп 100 мл дан флаконда.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Бровенсин йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланувчи мажмуавий дори воситаси бўлиб, терапевтик таъсири ундаги компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ. Бромгексин гидрохлориди – балғам кўчирувчи муколитик восита. Бронхлар шиллиқ қаватидаги секрет ишлаб чиқарувчи секретор хужайраларни стимуляцияси ва уларда сақланувчи нордон полисахаридларнинг деполяризацияси ҳосибига бронхиал секретининг қовушқоқлигини камайтиради. Бромгексин нафас жараёнида альвеоляр хужайраларнинг турғунлигини таъминловчи эндоген сурфактантнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Тербуталин сульфати – бронхлардаги β2-адренорецепторларни стимулловчи селектив адреномиметик восита бўлиб, бронхларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, мукоцилиар клиренсни оширади, бронхлар шиллиқ қаватидаги шишни камайтиради.
Гвайфенезин балғам кўчирувчи восита бўлиб, таъсири балғамни бронхлар шиллиқ қаватига ёпишишини ва сирт таранглигини пасайтиришига асосланган. Бронхлардаги киприксимон эпителийнинг таъсирини кучайтиради ва нафас йўлларидан балғамнинг эвакуациясини енгиллаштиради. Гвайфеназин анксиолитик таъсирга эга. Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва жигар орқали “биринчи ўтишида” жадал метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги тахминан 20% ташкил қилади. Сmax плазмада 1 соатдан кейин аниқланади. Тахминан 85-90% сийдик билан асосан метаболитлари шаклида чиқарилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; юрак ритмининг бузилиши; жигар фаолиятининг бузилиши; меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг пептик яраси; қон кетишига мойиллик; ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даври.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Кўнгил айниши, қусиш, диспепсия.
 
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Препарат симпатомиметиклар ва теофиллин билан бир вақтда қўлланганида таъсири кучаяди ва препарат таркибидаги тербуталиннинг ножўя таъсирларининг ривожланишини эҳтимоли ошади.
Гвайфенезин марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар, шунингдек этанол билан бир вақтда қўлланганида уларнинг таъсирини кучайтиради. Бромгексин антибиотиклар, сульфаниламид дори воситаларини ўпка тўқималарига киришига ёрдам беради.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Бровенсинни, балғамнинг кўчиши жараёнига қаршилик кўрсатувчи, кодеин сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.