МЕТАКАРТИН
ТАРКИБИ:
Левокарнитин 1,0 г ампулада
Левокарнитин 2,0 г флаконда
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Иштахани пасайиши, катталар ва болаларда озиб кетиш билан кузатилувчи, тана вазнини камайиши, шунингдек:
-нервли анорексия синдроми (невроген анорексия) рухий касалликларда жисмоний озиш, дисциркулятор ва травматик энцефалопатиялар;
-секретор фаолияти пасайган сурункали гастрит;
-ташқи секретор етишмовчилиги билан сурункали панкреатит;
-бирламчи (генетик) ва иккиламчи карнитин танқислиги (карнитин етишмовчилиги), шунингдек гемодиализдаги сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда;
-реконвалесценция даврида оғир касалликлардан ва хирургик аралашувлардан кейин;
-янги туғилган, чала туғилган ва муддатида туғилган овқатланиш рефлекси (суст эмадиган) сусайган, гипотрофияли, гипотонияли ва адинамияли, асфиксия ва туғуриқ травмасини ўтказган болаларда; янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дистресс-синдроми, чала, янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, гемодиализ ўтказилаётган болаларда; вальпроат кислотасини қабул қилиш фонида болаларда ривожланаётган Рейе синдроми билан (гипогликемия, гипокетонемия, кома) ўхшаш синдромокомплекс;
-болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда ўсишни кечикиши ва тана вазнини камлиги.
Ундан ташқари:
-болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикознинг енгил шакли;
-тери касалликларида мажмуавий даволаш таркибида (псориаз, себорей экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоид қизил югирик);
-кардиомиопатияда, миокардитда, юрак ишемик касаллигида (стенокардия , ўткир инфаркт миокарди, инфарктдан кейинги давр), кардиоген шокдаги гипоперфузияда, антрациклинлар билан даволашда кардиотоксикликни олдини олиш учун;
-давомли жадал спорт машқлари ёки бошқа юқори юкламалар (анаболик ва адаптоген сифатида);
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Метокартин инъекция учун эритмаси вена ичига юбориш учун мўлжалланган.
Карнитиннинг иккиламчи етишмовчилигига олиб келувчи метаболизмнинг туғма бузилишларида суткалик доза аниқ нуқсоннинг ривожланишига боғлиқ ва ўткир декомпенсация ҳолида суткада 100 мг/кг гача ни ташкил қилиши мумкин 4 ва кўпроқ юборишларда. Стандарт суткалик доза 3-4 юборишда 50 мг/кг.
Гемодиализда бўлган пациентлардаги карнитинни танқислигида:
Бошланғич доза хар бир гемодиализ муолажасини ўтказгандан кейин аста-секин вена ичига инфузия кўринишида 10-20 мг/кг ни ташкил қилади хафтада 3 марта. Мушакларда карнитиннинг захираларини тиклаш учун метокартинни вена ичига буюриш, энг камида 3 ой давом этиши керак.
Ўткир миокард инфарктида: суткалик доза тана вазнига 100-200 мг/кг ни ташкил қилади 4 аста-секин вена ичига инъекциялар кўринишида ёки биринчи 48 соат давомида узлуксиз вена ичига юбориш кейинги пациентни кардиологик бўлимда бўлишини охирида дозани икки марта пасайтириш билан.
Кардиоген шокда вена ичига юборишни бу ҳолатдан чиқгунича давом эттириш керак. Юборишдан олдин 0,5 г препарат 200-500 мл 0,9% NaCl эритмасида ёки Рингер лактат эритмасида эритилади.
Метакартин эритма: Фақат ичга қабул қилиш учун.
Метакартинни бевосита ёки сувда ёки мева шарбатида суюлтириб қабул қилиш мумкин. Препаратни овқат қабул қилишдан қатий назар тенг вақт оралиқларда қабул қилиш керак.
Суткалик доза ёшига ва тана вазнига боғлиқ.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат суткада 2-3 г дозада буюрилади.
6-12 ёшли болаларга – суткада 75 мг/кг, 2-6 ёшли – суткада 100 мг/кг, 2 ёшгача – суткада 150 мг/кг.
Бирламчи ёки иккиламчи карнитин танқислигида модда алмашинувининг доза туғма бузилишлари ва даволаш давридаги ифодаланиш даражасига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда ичга қабул қилиш учун тавсия қилинадиган доза 2-4 қабулда суткада 100-200 мг /кг ни ташкил қилади. Агарда клиник ва биохимик кўрсаткичлар яхшиланмаса доза қисқа вақтга оширилиши мумкин. Ўткир метаболик декомпенсацияда препарат юқори дозаларда-суткада 400 мг/кг буюрилади.
Карнитиннинг иккиламчи танқислигида сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда препарат билан тутиб турувчи даволашда суткада 1 г дозада буюрилади.
Катталарга нервли анорексия синдромида, шунингдек ўтказилган касалликлар ва хируругик аралашулардан кейинги тикланиш даврида суткада 2 марта 2 г дан (2 чой қошиқ) буюрилади, қўллашнинг давомийлиги – 1-2 ой.
Узоқ муддатли жисмоний юкламаларда суткада 2-3 марта 1-2 г дан (2 чой қошиқ) буюрилади. Иштахани рахбарлантириш ва тана вазнини ошириш учун пасайган секретор фаолиятили сурункали гастрит ва ташқисекретор етишмовчилиги бўлган сурункали панкреатитли пациентларга препарат бир марталик 500 мг (1/2 чой қошиқ) дозада суткада 2 марта буюрилади, қўллашнинг давомийлиги 1-1,5 ой.
Тери касалликларини даволашда бир марталик доза 1 г (1 чой қошиқ) суткада 2 марта ни ташкил қилади, қўллашнинг давомийлиги -2-4 хафта.
Ўсишнинг кечикишида ва гипертиреозда препарат бир марталик 250 мг дозада суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси – 20 кун. Даволаш курсини 1-2 ойлик танаффусдан кейин такрорланади ёки 3 ой давомида узликсиз қўлланади.
Томирли, токсик ва травмавтик генезли бош миянинг шикастланишида – суткада 0,5-1 г дан 3-5 кун давомида. Зарурати бўлганда 12-14 кундан кейин такрорий курс буюрилади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Метакартин ампулалар №5 5 мл дан.
Метакартин ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан флаконларда.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Метаболик жараёнларни тўғрилаш учун препарат.
Левокарнитин-В гуруҳи витаминларига яқин табиий модда. Моддалар алмашиниши жараёнларида хужайра мембраналари орқали цитоплазмадан митохондрияларга ёғ кислоталарининг ташиб ўтувчиси сифатида иштирок этади, у ерда бу кислоталар катта миқдордаги энергиянинг (АТФ шаклида) ҳосил бўлиши билан β-оксидланиши жараёнига дучор бўладилар. Конэзим А ни озод қилиб, левокарнитин метаболитларнинг Кребс циклига киришишини кучайтиради. Шу механизм бўйича у скелет мушакларида пируват-дегидрогеназанинг фаоллигини ва шохланган аминокислоталарнинг оксидланишини рағбатлантиради. Препарат оқсил ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишқорий захирасини тиклайди, кетокислоталарнинг ҳосил бўлишини ва анаэробли гликолизни сусайтиради, лактоацидоз даражасини камайтиради, шунингдек харакат фаоллигини оширади ва жисмоний юкламаларининг ўзлаштирилишини оширади, бунда гликогенни тежамли сарфланишига ва жигарда унинг захираларини ошишига ёрдам беради. Ичга қабул қилинганида левокарнитиннинг биокираолишлиги 15,9% ни ташкил қилади. Организмнинг барча тўқималарига киради, энг юқори концентрациялари жигарда, скелет мушакларида ва миокардда ҳосил бўлади. Қабул қилинганидан кейин Сmах - 3,3 соат ўтгач эришилади, терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сақланади. Асосан буйраклар орқали ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Эпигастрал соҳасида оғриқ туйғулари, диспепсия кўринишлари, танада ўзига хос ҳид бўлиши мумкин.
БОШҚА ДОРИЛАРБИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Қандли диабети бўлган пациентларга Метакартинни буюриш, глюкозанинг ўзлаштирилишини яхшиланиши натижасида гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Метакартинниҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат агарда она учун даволашдан кутилаётган фойда, ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.