КОКАРНИТ
ТАРКИБИ:
Никотинамид | 20 мг |
Кокарбоксилаза | 50 мг |
Цианокобаламин | 0,5 мг |
Аденозин трифосфат | 10 мг |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Юракнинг ишемик касаллиги, миокардит, миокардиопатия
- Невритлар, турли келиб чиқишга эга бўлган невралгиялар;
- Нейропатиялар (қандли диабетдаги, пернициоз анемиядаги ва х.з);
- Бўғимларнинг дегенератив ва яллиғланишли ва дегенератив касалликларри, бурсит, тендинитлар;
- Миалгия, ишиалгия, люмбаго, радикулит;
- Хомиладорлик даврида (хомила ичи гипоксияси, хомиладорлик давридаги токсикозлар);
- Анемия, сурункали касалликларни комплекс давосида, операциягача ва операциядан кейинги даврдаги даволаш;
- Куриш ва эшитиш нервининг атрофияси, куз туби дистрофик бузилиши.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
1 ампуладан хар куни еки кун ора мушак ичига. Даволашнинг давомийлиги 6-9 кун қабул қилинади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Кокарнит ампулаларда инъекция учун эритма №3 тайёрлаш учун лиофилланган кукун.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Витамин ва рационал танланган метаболик моддалар мажмуасидан ташкил топган препарат. Никотинамид - РР витаминининг бир шакли бўлиб, хужайрадаги оксидлан иш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, карбонсувлар ва азот алмашинувини яхшилайди, липидлар алмашинувини нормаллаштиради, қонда атероген липопротеинлар миқдорини камайтиради. Кокарбоксилаза – кофермент, организмда тиаминдан ҳосил бўлади. Карбонсувлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, a-кетокислоталарни декорбоксилланиши ва корбоксилланишини катализловчи карбоксилаза ферменти таркибига киради. Нуклеин кислоталар, оқсиллар ва липидлар синтезида қатнашади. Организмда сут ва пироузум кислотаси миқдорини камайтиради ва глюкозани ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв тўқималар трофикасини яхшилайди.Цианокоболамин – организмда юқори биологик фаолликка эга бўлган аденозилкоболамин ёки кобамидга айланади. Организмда оқсиллар синтезини оширади ва уни тўпланишига ёрдам беради. Карбонсувлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва жигарни ёғли инфильтрациясини олдини олади. Қон яратувчи аъзоларни меъёрий фаолият учун зарур, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларни сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам бериб, гемолизга чидамлилигини оширади. Тўқималарининг қайта тикланиш қобилиятини оширади. Жигар ва нерв тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Аденозин трифосфат тригидрат динатрий– аденозин ҳосиласи бўлиб, метоболик жараёнларни рағбатлантиради. Гепотензив ва аритмияга қарши таъсирга эга. қон томирларини, шу жумладан тож артерияларини кенгайтиради.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР:
Препаратнинг ҳар кандай компонентига бўлган ўта юқори сезувчанлик. Миокард инфарктнинг ўткир даври.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми).
БОШҚА ДОРИЛАРБИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тайёрланган эритманинг ранги қизил бўлиши керак.
Эритманинг ранги ўзгарганда уни қўллаш тавсия этилмайди. Тайёрланганидан кейин эритма дарҳол ишлатилиши керак!