МЕДОЛАПРАМ

ТАРКИБИ:
Эсциталопрам 10 мг ёки 20 мг
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Медолапрам овқатланишдан қатъий назар суткада бир марта ичга буюрилади.
Қўлланиши
Қўллаш усули ва дозалари
Терапияни давомийлиги
Катта депрессив бузилишлар 10 – 20 мг min 6 ой
Агорафобияли ёки агорафобиясиз паник бузилишлар 5 -10 мг, мах - 20 мг бир неча ой
Ижтимоий ҳавотирли бузилишлар (ижтимоий фобия) 10 мг, сўнг 5 мг ёки 20 мг min 12 хавта, қайталанишини олдини олиш учун 6 мес
Тарқоқ ҳавотирли бузилишлар 10 мг, мах 20 мг 6 ой мес ва ундан ортиқ
Обсессив-компульсив бузилишлар 10 мг, мах 20 мг 6 ой, қайталанишини олдини олиш учун камида 1 йил
Ёндош касалликларда кўшимча восита сифатида кўлланилиши 5- 10 мг min 3 ой 1 йилгача
Қўллаш усули ва дозалари
Кекса ёшдаги пациентлар (65 ёшдан ошган)
Жигар фаолиятини пасайиши
 -5-10 мг
Буйраклар фаолиятини пасайиши (КК <30 мл/мин) эҳтиёткорлик билан
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Медолапрам таблеткалар №28.
 
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ: Медолапрам – антидепрессант, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторидир (СҚҚОСИ). Синапс ёриғида нейромедиаторнинг концентрациясини оширади, постсинаптик рецепторларга серотониннинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради. Серотонин 5-НТ-рецепторлар, дофамин D1- ва D2-рецепторлар, α1- α2- ва β-адренергик рецепторлар, Н1-гистамин рецепторлар, мускарин холинергик, бензодиазепин ва опиат рецепторлари билан деярли боғланмайди. Сўрилиши овқатланишга боғлиқ эмас. Биокираолишлиги 80% ни ташкил этади. Қон плазмасида Тmax 4 соатни ташкил этади. Эсциталопрам ва унинг асосий метаболитларини плазма оқсиллари билан боғланиши 80% дан кам. Кўп марта қабул қилинганидан сўнг Т1/2 30 соатни ташкил этади. Эсциталопрам ва унинг метаболитлари жигар (метаболик йўл) ва буйраклар орқали чиқарилади; катта қисми сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади. Эсциталопрам кекса ёшдаги пациентларда (65 ёшдан ошган) ёш пациентларга нисбатан секинроқ чиқарилади.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР: 
Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ҳар қандай бошқа кмпонентига ўта юқори сезувчанлик; моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш; болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ: 
Ножўя самаралари асосан даволашни биринчи ёки иккинчи ҳафтаси давомида ривожланади ва сўнгра жадаллиги одатда камроқ бўлади ва даволаш давом эттирилганида камроқ ривожланади. Энг кўп ҳолларда – кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, диарея, қабзиятлар.
 
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ: 
МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида серотонин синдроми ва жиддий нохуш реакцияларнинг ривожланиш ҳавфи ошади. Тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш тиришишларни ривожланиш ҳавфини оширади. Медолапрам ва далачой (Hypericum perforatum) сақловчи препаратларни бир вақтда буюриш ножўя самараларнинг сонини ошишига олиб келиши мумкин. Триптофан ва литий препаратлари; қонни ивишига таъсир этувчи дори воситаларнинг самарасини кучайиради (қонни ивиш кўрсаткичларини назорат қилиш керак); Плазмада дезипрамин ва метопрололнинг концентрациясини икки марта оширади.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Тирфенс препаратини фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза / галактоза мальабсорбция синдроми, сахараза / изомальтаза танқислиги, шунингдек қандли диабети бўлган пациентларга (сиропнинг таркибида сахараза борлиги сабабли) эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ўлчов стакани (15 мл) да 3,75 г сахараза сақлайди, бу 0,3125 НБ га эквивалентдир. Препарат билан даволаш антибиотиклар билан даволашни ўрнини босмайди.