ФЕРСИНОЛ томчилар

ТАРКИБИ:
Темир (III) гидроксидини полимальтоза комплекси шаклида 50 мг.
 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- яширин ва клиник жиҳатдан яққол темир танқислигини (темир танқислиги анемияси) даволаш;
- болалар (шу жумладан, кўкрак ёшидаги болалар), туғруқ ёшидаги аёллар (айниқса, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида), катталар (айниқса, вегетарианлар) ва кекса ёшидаги шахсларда темир танқислигини олдини олиш учун қўлланади.
 
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Ферсинол овқат вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол ичга қабул қилинади. Препаратнинг фаоллигини пасайишидан қўрқмасдан, препаратни мевали, сабзавотли шарбатлар ёки алкоголсиз ичимликлар билан аралаштириш мумкин. 1 мл (20 томчи) препарат 50 мг элементар темир, 1 томчиси – 2,5 мг элементар темир сақлайди.
Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигини даражасига боғлиқ, бир неча қабулга бўлиш ёки бир марта қабул қилиш мумкин.
 
Ферсинол препаратининг суткалик дозаси:
Пациентлар
Темир танқислиги анемияси
Яширин темир танқислиги
Профилактикаси
Чала туғилган болалар
1 кг тана вазнига 1-2 томчидан 3-5 ой давомида
-
-
1 ёшгача бўлган болалар
10-20 томчи
(25-50 мг темир)
6-10 томчи
(15-25 мг темир)
6-10 томчи
(15-25 мг темир)
1 дан 12 ёшгача бўлган болалар
20-40 томчи
(50-100 мг темир)
10-20 томчи
(25-50 мг темир)
10-20 томчи
(25-50 мг темир)
12 ёшдан ошган болалар; катталар; эмизикли аёллар
40-120 томчи
(100-300 мг темир)
20-40 томчи
(50-100 мг темир)
20-40 томчи
(50-100 мг темир)
Ҳомиладор аёллар
80-120 томчи
(200-300 мг темир)
40 томчи
(100 мг темир)
40 томчи
(100 мг темир)
 
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Ферсинол томчилар 30 мл дан.
 
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ:
Ферсинол – темирни темир (III) гидроксидини полимальтоза комплекси шаклида сақловчи антианемик препаратдир. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарордир ва меъда-ичак йўлларида темирни эркин темир ионлари кўринишида ажратиб чиқармайди, прооксидант ҳусусиятларга эга эмас, бу паст зичликдаги липопротеинлар ва жуда паст зичликдаги липопротеинларнинг оксидланишини пасайишига олиб келади. Комплекс тузилиши бўйича табиий темир бирикмаси – ферритинга ўхшашдир, шу сабабли темир (III) ичакдан қонга фаол сўрилиши орқали ўтади. Плазмада темирни ташилиши жигарда синтезланадиган γ-глобулин трансферрин ёрдамида амалга ошади. Темир трансферрин билан мажмуада организмнинг ҳужайраларига боради, у ерда гемоглобин, миоглобин ва темир сақловчи ферментларнинг синтези учун ишлатилади. Уч валентли темир гемни ҳосил бўлишида иштирок этади, бу гемоглобиннинг даражасини ошишига олиб келади. Темир танқислигини даражаси ва тизимли қон оқимига сўрилган темир миқдорини ўртасида мутаносиблик мавжуд (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, сўрилиши шунчалик яхши бўлади). Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг темирни максимал даражада сўрилиши ўн икки бармоқли ичак ва ингичка ичакда амалга ошади. Қолган темир (сўрилмаган) ахлат билан чиқарилади. Темирни экскрецияси МИЙ ва терининг эпителийсини кўчишида, нафас жараёнида, шунингдек сафро ва сийдик билан амалга ошади ва суткада атиги 1 мг ни ташкил этади. Аёлларда темирни ҳайз кўриш вақтидаги йўқолишини ҳисобга олиш керак.
 
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Ўта юқори сезувчанлик; организмда темирни ортиб кетиши (гемохроматоз, гемосидероз); темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (гемолитик анемия ёки В12 витаминини етишмовчилиги чақирган мегалобласт анемия, апластик анемия); темирнинг утилизациясини бузилиши (сидероахрестик анемия, талассемия, қўрғошинли анемия, терини кечки порфирияси) да қўллаш мумкин эмас.
 
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ:
Жуда кам ҳолларда меъдани тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал соҳани эзилиши, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби меъда-ичак йўлларини таъсирланиш белгилари кузатилиши мумкин. Сўрилмаган темирни ажралиб чиқиши оқибатида ахлат тўқ рангга бўялиши мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас).
 
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
 
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Қандли диабет билан хасталанган беморларга Ферсинол буюрилганида, 1 мл томчида 0,03 нон бирлигида қанд сақланишини ҳисобга олиб, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Тиш эмали орқага қайтувчан бўялиши мумкин, эритмани бир стакан сувда, мевали ёки сабзавотли шарбатда суюлтириш ва тишларни бўялишидан сақланиш учун похолпоя орқали қабул қилиш мумкин.