ФЕРСИНОЛ-Z
ТАРКИБИ:
Темир сульфати | 150 мг |
Фолат кислотаси | 0,5 мг |
Витамин C | 50 мг |
Витамин B1 | 2 мг |
Витамин B2 | 2 мг |
Витамин В6 | 1 мг |
Витамин PP | 10 мг |
Цинк сульфати | 25 мг |
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Темир танкислиги камконлигини даволаш ва олдини олиш.
- Темирнинг яширин танкислиги.
- Турли таъсирлар (жаррохлик аралашувлари ионловчи нурланиш, узок муддатли гемодиализ ва бошк.), томонидан чакирилган камконлик.
- Ҳомиладорлик ва лактация даври.
- Жадал жисмоний юкламалар.
- Гипо ва авитаминозлар.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ:
Препарат ичга бевосита овкатдан олдин ёки ундан сунг кулланади.
Темир танкислиги булган беморларга 1-2 капсуладан кунига 2 марта, 3 ой давомида.
Яширин темир танкислигида 1-2 капсуладан кунига 1 марта, 3-4 хавта давомида.
Хомиладор аёлларга, хомиладорликнинг 14 хавтастдан бошлаб, 2 хафталик танаффуслар билан тугруккача 1 капсуладан кунига 1 марта.
Лактация даврида кунига 1 капсуладан. Гемоглобиннинг курсаткичлари нормаллашганида даволашни организмда темир депоси тулгунича яна 2 ойга якин давом эттириш керак.
Тиббий абортдан олдин кунига 1-2 капсуладан 10 кун давомида.
Режали операциялардан олдин кунига 1-2 капсуладан 2-3 хафта давомида.
Хайз куриш даврида: 1 капсуладан хайз куриш бошланишидан олдин 2 кун, бутун цикл давомида ва у тугаганидан сунг 2 кун. Препаратни куллашнинг умумий давомийлиги, хайз куриш кунлари билан бирга 10 кундан ошмаслиги керак.
Жадал жисмоний юкламали шахсларга ва, шунингдек гипо- ва авитаминозда препаратни кунига 1-2 капсуладан кабул килиш тавсия этилади. Олдини олиш ва даволаш курси 10 кунни ташкил килади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Ферсинол Z капсулалар №30.
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ:
Ферсинол-Z - антианемик препарат.
Препарат таркибига кирувчи темир (II) сульфати гемопоэтик таъсир кўрсатиб, организмда темир танқислиги ўрнини тўлдиради. Темир сақловчи метаболитлар синтезини субстрат равишда таъминлайди. Микродиализ гранулаларда темир билан мажмуада С витамини ва В гуруҳ витаминларининг мавжудлиги, гем бўлмаган (ионлашган) темирнинг сўрилиши ва ҳазм бўлишини яхшилайди, унинг прооксидант таъсирини олдини олади, оқсилларни яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
Ўта юқори сезувчанлик; темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар; эритропоэзни бузилишлари, суяк кўмигининг гипоплазияси; организмда темирнинг ошиқча миқдори; темирнинг утилизациясини бузилиши; Ослер-Рандю-Вебер синдроми; ўткир босқичдаги буйракларнинг инфекцион касалликлари; назорат қилинмайдиган гиперпаратиреоз; жигарнинг декомпенсацияланган циррози; ҳомиладорлик (I уч ойлиги); инфекцион гепатит.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ:
Қабзият ёки диарея, кўнгил айниши, гастралгия, кам - эшакеми.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ:
Органик кислоталар, кальций тузлари, фосфатлар, фитин, холестирамин, ҳамда алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар эримайдиган мажмуалар ҳосил қилиши туфайли, темирнинг сўрилишини бузадилар.Меъда ости бези ферментларини сақлайдиган препаратлар темирнинг сўрилишини сусайтириши мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
Темирнинг сўрилишини сусайишига йўл қўймаслик учун капсулаларни қора чой, кофе, сут билан ичиш тавсия этилмайди. Аҳлатни тўқ раигга бўяу\иши сўрилмаган темирнинг чиқарилиши билан боғлиқ ва у клиник аҳамиятга эга эмас.