Паразитологлар конференцияси

Илмий-амалий анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исаев номидаги Тиббиёт паразитологияси институти ва Самарқанд давлат тиббиёт институти томонидан ташкил этилиб, 2014 йилнинг 28-29 октябрида Самарқанд шаҳрида ўтказилди.

 

Конференцияда Россия, Қозоғистон, Белоруссия  ва Украинанинг илғор клиникаларидан келган вакиллар ҳамда мазкур тиббиёт соҳасининг ўзбекистонлик етакчи мутахассислари қатнашдилар. Анжуманнинг тантанали очилиш қисми академик Т.О.Даминовга ҳамда Самарқанд тиббиёт институти ректорига топширилди. «WORLD MEDICINE» компанияси конференциянинг ташкиллаштирилиши ва ўтказилишида Бош ҳомий сифатида иштирок этди. Қатнашчилар сони тахминан 400 кишини ташкил қилди.