«Бепуштликни даволашнинг замонавий жиҳатлари» давра столи, Бухоро ш.
Бухоро шаҳрида 2014 йилнинг 11 июнида Қарши, Навоий ва Бухоро шаҳарларидан ташриф буюрган гинекология соҳасининг етакчи мутахассислари иштирокидаги «Бепуштликни даволашнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида давра столи ўтказилди.
Давра столи доирасида мутахассислар Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедрасининг профессори, тиббиёт фанлари доктори Аюпова Фарида Мирзаевнанинг чиқишини тинглаш, тажриба алмашиш, ўз ютуқлари ва ишланмалари билан ўртоқлашиш, шунингдек эндокрин бепуштликка оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.