БИЗНЕС СТРАТЕГИЯ
Жаҳон фармацевтика бозорларида World Medecine компанияси турли касалликларни даволашда сифатли ҳамда ҳамёнбоп баҳодаги препаратлар бўғинида ўз мавқеини сақлаб қолиш ҳамда кучайтиришга интилмоқда. Бунга компаниямиз ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Осиё, Яқин ва Узоқ Шарқ ҳамда Африка ҳудудларидаги фармацевтика бозорларида ўз иштирокини кенгайтириш эвазига эришмоқда.
Компания менежменти вақти-вақти билан бизнес олиб бориш стратегиялари самарадорлигини қайта кўриб чиқиб, узлуксиз бизнес-режаларни ўзгартириб ва/ёки яхшилаб боради.
WorldMedecine компаниясининг ўрта муддатлардаги стратегияси интеллектуал мулк активларини узлуксиз глобаллаштириш ҳамда ҳиссадорлар ва мижозлар активларини ошириб боришдан иборат.
Компаниянинг узоқ муддатли стратегияси – табиий ўсиш ва қўшма корхоналар ҳамда альянслар барпо этиш йўли билан ўсиш воситасида иштирок бозорларида етакчи ўйинчилардан бирига айланиш.